ДТМ имтиҳонлар ўтадиган стадион ва хиёбонлар бўйича маълумотларни эълон қилди

ДТМ имтиҳонлар ўтадиган стадион ва хиёбонлар бўйича маълумотларни эълон қилди

Давлат тест марказининг расмий веб-сайтига 2021-2022-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари ўтказиладиган стадион ва хиёбонлар бўйича маълумотлар жойлаштирилди.

Унда қуйидаги маълумотлар акс этган:

- Стадион ёки хиёбоннинг расми;
- Ҳудудга кириш жойлари;
- Стадион ёки хиёбон номи;
- Стадион ёки хиёбон манзили;
- Сектор рақами;
- Тест топширадиган гуруҳлар;
- Стадион ёки хиёбоннинг Google харитадаги геолокацияси.

Мазкур саҳифадан тегишли ҳудудни танлаб, мазкур ҳудуддаги тест синовлари ўтказиладиган стадионлар ва хиёбонлар бўйича маълумотлар билан танишишингиз мумкин.