Ўқувчиларига чириган полда дарс ўтилган мактабнинг спортзали таъмирланди

Ўқувчиларига чириган полда дарс ўтилган мактабнинг спортзали таъмирланди

 Олдинроқ, Шаҳрисабздаги 58-мактаб ўқувчиларига жисмоний тарбия дарси поли чириб кетган спортзалда ўтилгани шунингдек, мактаб тегишли масъуллар иштирокида ўрганилаётгани ҳақида хабар бергандик.

Туман ҳокимлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, бир неча кун давом этган таъмирлаш ишларидан сўнг спортзалнинг ҳолати тикланди.

Айни пайтда жисмоний тарбия дарси ушбу спортзалда ўтилмоқда.