Ўзбекистонда 15 мартдан бошлаб Украинадан қайтган талабаларни маҳаллий ОТМларга қабул қилиш бошланди

Ўзбекистонда 15 мартдан бошлаб Украинадан қайтган талабаларни маҳаллий ОТМларга қабул қилиш бошланди

Ўзбекистонда 15 мартдан бошлаб Украинадан қайтган талабаларни соддалаштирилган тартиб бўйича маҳаллий ОТМларга қабул қилиш бошланган.  

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ушбу масала билан шуғулланадиган махсус ҳудудий ишчи гуруҳларнинг телефон рақамлари ва рўйхатини эълон қилган. Ўзбекистонда ўқишни давом эттириш истагида бўлган талабалар ишчи гуруҳлар билан боғланиб, батафсил маълумот олишлари лозим.

Бу масала бўйича ҳозиргача Олий   ва ўрта махсус таълим таълим вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлигига мурожаат қилган талабаларнинг рўйхатлари хорижий таълим муассасалари ва уларнинг яшаш жойлари кесимида шакллантирилиб, ҳудудий ишчи гуруҳларига юборилган.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев ҳарбий амалиёт бошланишидан олдин Украинада 370дан зиёд ўзбекистонликлар ўқиганини таъкидлаган эди. Ушбу талабаларнинг аксарияти тиббиёт, трнаспорт, авиация, иқтисодиёт, муҳандислик ва ахборот технологиялари каби соҳаларда таҳсил олишган.