Жорий йилда абитуриентларни қандай ўзгаришлар кутаётгани аниқ бўлди

Жорий йилда абитуриентларни қандай ўзгаришлар кутаётгани аниқ бўлди

Давлат тест маркази (ДТМ) Тошкентда бўлиб ўтган матбуот анжуманида бу йил абитуриентларни кутаётган янгиликлар ҳақида баёнот берган.  

Айни пайтда, 1.7 миллиондан ортиқ абитуриентлар бакалавриатга кириш учун ариза топширган. ДТМнинг қайд этишича, бу йил тест синовлари натижаларини эълон қилиш муддати уч ҳафтадан сўнг эмас, бир ҳафтада эълон қилиш режалаштирилган. Марказнинг my.dtm.uz янги веб-сайти ҳам яратилган бўлиб, бу ерда барча хизматлар бирлаштирилган ва маълумотни рўйхатдан ўтмасдан олиш мумкин.

Чет тилидан имтиҳонини ўтказиш учун халқаро стандартларга асосланган кўп босқичли тест тизими жорий этилади. Натижада 5 мингдан ортиқ номзодга тестларни онлайн тарзда топшириш имкони берилади.

Кириш имтиҳонлари бешта фандан ўтказилиб, бундан учтаси мажбурий (она тили, Ўзбекистон тарихи ва математика), иккита фандан эса танланган мутахассислик бўйича ўтказилади. Бешта фанни топширишга 3,5 соат ажратилади.

Имтиҳонга тайёргарлик иккита сценарий бўйича амалга оширилиши мумкин, Биринчидан - агар Махсус комиссия пандемия туфайли тестни ёпиқ биноларда ўтказишни тақиқласа, уларни очиқ жойларда ўтказиш мумкин. Иккинчи сценарийга кўра, катта сиғимга эга ёпиқ иншоотлар тайёрланмоқда.

Шунингдек, кузатув камералари сони оширилади ва онлайн трансляция учун қўшимча камералар ўрнатилади. Бундан ташқари, имтиҳон топширилаётган ҳар бир гуруҳда стационар камера ва овоз ёзиш функциясига эга 360 даражали камералар ўрнатилади.

Давлат тест маркази директори Мажид Каримовнинг айтишича, шпаргалка билан ушланган абитуриентларни кириш имтиҳонларини топширишдан 5-7 йилга четлатиш таклифи муҳокама қилинмоқда. Ҳозирги кунда Давлат тест маркази Адлия вазирлиги ва Бош прокуратура билан биргаликда қоидаларни бузган абитуриентларга нисбатан қонуний чоралар кўришнинг ҳуқуқий меъёрларини ишлаб чиқмоқда.

скачать dle 12.0


Flag Counter