Россия ўзбекистонлик абитуриентлар учун бепул таълим олиш квоталар сонини оширмоқда

Россия ўзбекистонлик абитуриентлар учун бепул таълим олиш квоталар сонини оширмоқда

2022/2023 ўқув йилида Россия ўзбекистонлик талабалар учун бепул таълим олиш учун квоталар сонини сезиларли даражада оширмоқда. Янги ўқув йилида ўзбекистонликлар 750 та бюджет ўринларига даъвогарлик қилишлари мумкин.

28-29 июнь кунлари “Россотрудничество” раҳбарининг ўринбосари Павел Шевцов Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги раҳбарияти билан қатор учрашувлар ўтказган.

Музокаралар чоғида томонлар икки мамлакат ўртасидаги таълим соҳасидаги ҳамкорликнинг энг долзарб ва муҳим мавзуларга тўхтаб ўтишган, ўзбекистонлик абитуриентлар учун квоталар ва "Россия таълими. Тошкент-2022" кўргазмасини ташкил этиш масалаларини муҳокама қилишган, шунингдек, янги қўшма лойиҳаларни яратиш ва Россия университетларининг мавжуд бепул дастурларини оммалаштириш ҳақида гаплашиб олишган.

“Ўзбекистон биз учун стратегик шерик бўлиб, гуманитар сиёсатнинг кўплаб соҳаларида ёрдам беришга тайёрмиз. Масалан, ҳар йили Россия университетларига кириш учун квоталар сонини кўпайтираяпмиз, энг яхши ўқитувчилар ва мутахассисларни маҳорат дарсларини ўтказишга таклиф қилмоқдамиз, ўқитувчилар таркибининг малака даражасини оширишга ва янги кадрлар тайёрлашга ҳисса қўшмоқдамиз”, - деди Шевцов.

Ўзбекистонда ўтган йил давомида Россия Федерацияси ҳукумати томонидан белгиланган квоталар сони 405 тадан 750 тага кўпайган. Бугунги кунга келиб, аризалар сони ажратилган жойлар сонига нисбатан қарийб уч бараварга ошиб, 2124тани ташкил қилган.

Вазирликлар вакиллари Россия томонининг ташаббусларига ёрдам беришга тайёр эканликларини билдиришган ва фаол халқаро ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олишган.

Таъкидлаш лозимки, Россия университетларида олий таълим олиш имконияти бошқа қўшни мамлакатларда ҳам мавжуд. Масалан, жорий йилда Тожикистонда 1750та квота учун мамлакат абитуриентларидан 4530та ариза келиб тушган. Туркманистонда 250та квотага 1556 нафар бўлғуси мутахассислар даъвогарлик қилмоқда.