Бухоро вилоятида Ҳиндистоннинг Ачарья институти филиали ташкил этилади

Бухоро вилоятида Ҳиндистоннинг Ачарья институти филиали ташкил этилади

Бухоро вилоятида Ҳиндистоннинг Ачарья институти филиали ташкил этилади. Куни кеча Деҳлида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги ва мазкур институт ўртасида уч томонлама меморандум имзоланган. 

1990 йилда ташкил етилган Ачарья институти Бангалордаги энг йирик хусусий таълим муассасаларидан биридир. У 10та институт ва 15та илмий-тадқиқот марказларидан иборат. Ачарья институти тармоғида дунёнинг 15 мамлакатидан 250 мингдан ортиқ талаба ва 75 нафар докторант таҳсил олади. Машғулотлар 100 дан ортиқ ўқув дастурлари асосида олиб борилади.

Филиал Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида очилади. Янги олий ўқув юртида ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида мутахассислар тайёрланади.