ОТМга кириш тестларининг биринчи куниданоқ телефондан фойдаланган абитуриент аниқланди

ОТМга кириш тестларининг биринчи куниданоқ телефондан фойдаланган абитуриент аниқланди

Фарғона вилоятида ОТМга кириш имтиҳонларининг биринчи куниданоқ телефондан фойдалангани учун абитуриент тестдан четлатилди. Ижтимоий тармоқларда эса рақами кўринмаган тест топшириқлари китобининг расмлари тарқалди. ДТМ ҳолат назорат остида эканига ишонтирмоқда.

8 август кунидан бошлаб Ўзбекистонда ОТМларга кириш тест синовлари бошланди. Биринчи куннинг ўзидаёқ Фарғона вилоятида давлат имтиҳонига телефон билан келганлар аниқланди. Ижтимоий тармоқларда кимё фанидан тест саволларининг айрим наъмуналари тарқалди. Давлат тест маркази бунга изоҳ бериб, «Арча байрам» бошланмасдан якунланганини маълум қилди.

Унда айтилишича, кимё фанидан рақами кўринмаган тест топшириқлари китоби 8 август куни ўтказилган тест синовларига тааллуқли. Имтиҳонга шунча текширувларга қарамай, телефон олиб кира олган абитуриент тест синови вақтида ундан фойдаланаётганида далолатнома асосида четлаштирилган.

Абитуриент тестга телефон олиб киришни уддаласа, Давлат тест маркази уларни аниқлаб, четлатишни уддалайди, дея таъкидлади ДТМ. Марказ барчаси назоратда эканини кўрсатиб бериши ҳамда жараёнлар шаффоф ва адолатли ўтишига ишонтирмоқда.

«Мазкур тест топшириқлари китоби 8 август (бугун) куни ўтказилган олий таълим муассасалариниг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларига тааллуқли эмас», — дейилади хабарда.

скачать dle 12.0

Коммент қолдириш:


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив


Flag Counter