Коллеж ва техникумларда тўлов-контракт миқдорлари оширилмайди

Коллеж ва техникумларда тўлов-контракт миқдорлари оширилмайди

Коллеж ва техникумларда 2022/2023 ўқув йили учун барча босқичдаги ўқувчиларнинг тўлов-контракт асосида ўқитиш қиймати миқдорлари 2021/2022 ўқув йили учун белгиланган миқдорларда сақлаб қолинади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар берди.

Профессионал таълим муассасаларида таҳсил олаётган ўқувчиларга қулай шароитлар яратиш, ёшларнинг касб-ҳунар эгаллашлари учун имкониятларни кенгайтириш, уларнинг ота-оналарини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳамда аҳоли тўлов қобилиятини инобатга олган ҳолда, истисно тариқасида, шу қарорга келингани таъкидланган.

Маълумот учун: жорий йил коллеж ва техникумларга кундузги таълим шакли бўйича 15 815 нафар ўқувчи давлат гранти асосида қабул қилинган.

Шунингдек, профессионал таълим муассасаларига ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ўқувчилар ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандлари белгиланган тартибда қабул параметрларидан ташқари қўшимча давлат гранти асосида қабул қилинади.

скачать dle 12.0

Коммент қолдириш:


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив


Flag Counter