Ўзбекистонда мактаблар вақтинчалик онлайн таълимга ўтказилиши мумкин — вазирлик

Ўзбекистонда мактаблар вақтинчалик онлайн таълимга ўтказилиши мумкин — вазирлик

Ўзбекистон Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги вилоят ҳокимияти билан «об-ҳаво шароити барқарорлашгунча» мактабларни вақтинчалик онлайн таълимга ўтказиш масаласини муҳокама қилаётгани ҳақида хабар берди.

Сешанба куни видеоконференция шаклида ўтказилган йиғилишда умумтаълим мактабларининг III чорак бошига тайёргарлиги кўриб чиқилди.

Вазир Хилола Умарова маҳаллий ҳокимликлар мактабларнинг тайёргарлиги ҳолатини қайта кўриб чиқиши кераклигини таъкидлади.

Шу куни бир қатор вилоятлар ҳокимликлари мактаб, олий ўқув юртлари, болалар боғчалари ва бошқа таълим муассасалари очилишини 18 январдан 23 январга кўчиргани ҳақида маълум қилди.