Талабаларни ётоқхонага онлайн жойлашиш хизмати жорий этилади

Талабаларни ётоқхонага онлайн жойлашиш хизмати жорий этилади

«2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги президент фармони лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Унда талабаларнинг ётоқхонага онлайн жойлашиш имкониятларини берувчи бепул электрон хизмат жорий этилиши назарда тутилган.

Ушбу хизмат ДХМ ва ЯИДХП (my.gov.uz) орқали кўрсатилиб, бунда:

- ётоқхоналар ҳисобини юритиш реестри ишлаб чиқилади;

- ижтимоий ҳимояга муҳтож талабалар устувор равишда жойлаштирилади;

- ЯИДХП орқали электрон ариза бериш ва тўловларни амалга ошириш имконияти яратилади.

Лойиҳа бўйича таклифларни ушбу манзил орқали юбориш мумкин.