» » Мактабларда дарсларни ташкил этиш тартиби маълум бўлди

Мактабларда дарсларни ташкил этиш тартиби маълум бўлди

Пандемия шароитида умумтаълим мактабларида таълим-тарбия жараёнини ташкил этишнинг вақтинчалик тартиби белгиланди. Бу ҳақда АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда Халқ таълими вазирлиги матбуот котиби Лайло Рустамова маълум қилди.

Унга кўра, дарс машғулотлари эрталаб соат 8:00 дан кеч соат 17:30 гача ташкил қилинади.

Болаларнинг бир вақтда тўпланиб қолишларини олдини олиш мақсадида дарсларнинг бошланиши табақалаштирилган ҳолда амалга оширилади.

1-4 синфлар мактабга соат 08:00 гача, 5-8 синфлар соат 08:30 гача ҳамда 9-11 синфларнинг келиши соат 09:00 гача  алоҳида эшиклардан ижтимоий масофа сақлаб, тана ҳароратини ўлчаган ҳолда амалга оширилади.

Дарслар «Синф системаси»да олиб борилади, яъни барча дарслар бир синф учун бир хонада олиб борилади.

Бошланғич синф ўқувчилари синф раҳбарлари томонидан мактабнинг асосий дарвозаси ёнида кутиб олинади ҳамда кузатилади.

Ота-оналарнинг мактабга кириб чиқиши тақиқланади.

Дарслар оралиғидаги танаффуслар вақтида қўнғироқ чалинмайди, синф хоналари кўчадаги ҳаво ҳароратидан келиб чиққан ҳолда шамоллатиб борилади.

скачать dle 12.0 Telegram каналимизга обуна бўлинг!
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

17:15
Жиззах вилояти ва Корея Республикаси ўртасида меморандум имзоланди (видео)
16:32
Жиззахлик тадбиркорларга 2022 йилда солиқ қонунчилигидаги ўзгаришлар етказилди.
14:37
ИИВ туманлараро блокпостлар ўрнатилаётгани тўғрисидаги хабарларни рад этди
14:37
Никоҳ шартномасини тузиш тартиби қандай?
14:35
Қонунчилик ҳужжатларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш: миллий ва хорижий тажриба
14:34
Жисмоний шахслар ЯТТ сифатида таксичилик қилганда қанча солиқ тўлайди?
14:28
Рейтинг: Марказий Осиё давлатларида қуролли кучлар сони бўйича Ўзбекистон биринчи
14:19
Нукусда алкотестер ўрнига бош кийимидан фойдаланган ЙПХ ходимига хизмат текшируви тайинланди
14:16
Тошкент дунёнинг энг арзон шаҳарлари учталигига кирди
14:12
Фақат учта нусхаси бўлган Bugatti моделидан бири сотувга қўйилди
11:23
Коррупцияга оид жиноятлар учун жавобгарлик чоралари кескин кучайтирилмоқда
11:15
ДХА - коррупция ва манфаатлар тўқнашувига қарши
10:26
Ўзбекистон энг кўп қайси давлатлардан гўшт импорт қилмоқда
10:19
Зоминда ДХА Жиззах вилоят бошқармаси соврини учун мини футбол мусобақаси ўтказилди
09:41
Қашқадарёда техникум талабаси ётоқхонанинг 5-қаватидан тушиб кетиб, вафот этгани айтилмоқда
09:36
«Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига 30 йил» эсдалик нишони таъсис этилди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР