Битирувчи ва ишлаётган талабаларнинг маоши ошади. Давлат иш берувчиларга қўшимча маблағ ажратишни режалаштирган

Битирувчи ва ишлаётган талабаларнинг маоши ошади. Давлат иш берувчиларга қўшимча маблағ ажратишни режалаштирган

Ўзбекистонда битирувчилар ва охирги курс талабаларини иш билан таъминлайдиган компания ва ишбилармонларга иш ҳақини ошириш учун қўшимча молиявий ресурслар ажратиш режалаштирилмоқда. 

“Ўзбекистон-24” телеканалининг маълум қилишича, мамлакатда ёш мутахассисларни   қўллаб қувватлашга доир қарор лойиҳаси тайёрланган.

Ҳужжатга кўра, 2023 йил 1 январдан бошлаб битирувчилар ва учинчи ва тўртинчи курс талабаларини иш билан таъминлаган корхоналарга йил давомида қўшимча маблағ ажратилади. Маблағ ҳар бир қабул қилинган битирувчи ёки талабанинг ойлик иш ҳаққига қўшимча беришга йўналтирилиши керак.

Эслатиб ўтамизки, ҳар йили мамлакат ОТМларини 100 мингга яқин битирувчи битиради.