Жиззах вилоятидаги 31 та мактабда ўқишлар онлайнга ўтказилди

Жиззах вилоятидаги 31 та мактабда ўқишлар онлайнга ўтказилди

23 январдан Жиззах вилоятидаги 31 та мактабда ўқишлар онлайнга ўтказилади. Бу ҳақда вилоят ХТБ хабар берди.

Ўрганишлар натижасида вилоятдаги 555 та умумтаълим мактабининг 524 тасига дарсларни анъанавий тарзда бошлашга рухсат берилган.

Газ босими паст бўлган 31 та мактабда узлуксиз таълим жараёнлари босқичма-босқич бошланиши режалаштирилган, дейилади хабарда.

Онлайнга ўтказилган мактаблар:

  • Шароф Рашидов тумани: 1, 3, 5, 13, 14, 15, 16, 23, 27, 28, 29, 30, 31, 32 , 33, 35, 36, 38, 49, 55, 59;
  • Жиззах шаҳри: 16, 8, 2, 11, 12, 19, Нурли маскан 32-интернати;
  • Зарбдор туманидаги 1 ва 2-сонли ихтисослаштирилган мактаб-интернатларида синфхоналарда ҳаво ҳарорати меъёридан пастлиги туфайли дарс машғулотлари масофавий (онлайн) таълимга ўтказилган.