» » Apple соғлиқ учун хавфли гаджетлар номини маълум қилди

Apple соғлиқ учун хавфли гаджетлар номини маълум қилди

                                                        Фото: Getty Images
Американинг Apple компанияси назарий жиҳатдан фойдаланувчининг соғлиғига зарар етказиши мумкин бўлган гаджетларни санаб ўтди. Бу борадаги тегишли рўйхат компания сайтида эълон қилинган, деб хабар беради «Korrespondent.net».

Маълум қилинишича, Apple’нинг қатор қурилмаларидаги магнитлар кардиостимулятор ва дефибрилляторлар ишига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

«Кўплаб маиший электрон қурилмалар таркибида электромагнит майдон ҳосил қиладиган магнитлар ёки компонент ва радиоприёмниклар мавжуд», — дейди корпорация муҳандислари.

Ичида магнити бор қурилмалар қаторидан iPhone’дан ташқари iPad планшетлари ва уларнинг аксессуарлари ўрин олган — масалан, планшетга магнитлар ёрдамида қотириладиган Smart Keyboard Folio клавиатураси. Шунингдек, Apple Watch соатлари, AirPods ва Beats симсиз наушникларида ҳам уларни қувватлантиргич билан улайдиган магнит бор.

Шу билан бирга рўйхатдан HomePod смарт-колонкалари ва Маc компьютерларининг барча мавжуд версиялари, шунингдек, Apple Pro XDR ташқи монитори ҳам киритилган.

Юқорида номлари келтирилган Apple гаджетларини тиббиёт қурилмасидан камида 15 сантиметр узоқликда тутиб туриш тавсия этилган. Қўшимча саволлар юзага келганда компания даволовчи шифокордан консультация олишни маслаҳат беради.

скачать dle 12.0

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

09:20
ДХХ: Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва Фарғона вилоятларида гиёҳвандлик воситалари савдосига қарши тезкор тадбирлар ўтказилди
09:18
Тошкентнинг 12та тарихий дарвозаларини тиклаш бўйича узоқ кутилган лойиҳа бошланмоқда
09:14
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари алкоголизмга чалинган кишиларни мажбурий даволанишга юборишлари мумкин бўлади
08:24
Мураккаб операцияларни бажарган хирургларга қўшимча устама жорий этилади
08:22
Имом ал-Бухорий ва Исо ат-Термизийнинг қўлёзмалари электрон шаклда Ўзбекистонга олиб келинди
20:58
Меtа корпорацияси Ўзбекистонда товар белгисини рўйхатдан ўтказмоқчи
20:53
Суперлига. «Пахтакор» 99-дақиқада ғалабани қўлдан чиқарди, «Сўғдиёна» 6 та гол урилган ўйиндаги ғалаба эвазига пешқадамга айланди
17:43
ЖПИ сиртқи бўлими томонидан ташкил этилган "CAREER DAY INNOFAIR-2022" карералар кунида 120 нафар талаба иш ўрнига эга бўлди
16:01
Жиззах шаҳар Амир Темур МФЙда аҳоли йиғин раисини сайлади
15:30
Чилонзорда қулфбузар чол ва аёл ушланди
08:13
Маск Twitter раҳбарига шарт қўйди
08:10
Номдор воситаларнинг сохтасини ясаб сотган шоввоз ушланди
08:08
“Бекободйўлиндустрия” УК мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
08:07
ХТВ “Сўнгги қўнғироқ”ни қандай ўтказиш бўйича баёнот билан чиқди
08:06
Ўзбекистонга OneWeb сунъий йўлдошли алоқа компанияси жалб қилинмоқда
08:03
Шу йилнинг 1-чорагида 138,6 минг ўзбекистонлик дам олиш учун хорижга чиққан
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР