Андроидда иловаларни ёппасига қандай ўчириб юбориш мумкин?

Андроидда иловаларни ёппасига қандай ўчириб юбориш мумкин?

Бир фойдаланувчи смартфонига ойига ўртача битта илова ўрнатади. Иловаларнинг «оғирлиги» тобора ошиб бораётгани назарда тутилса, ярим йил — бир йилнинг нари-берисида хотирада бўш жойнинг ўзи қолмайди ҳисоб. Албатта, андроид ўрнатилган иловаларни ўчириб юбориш имконини беради, аммо — битта-битталаб.

Бир неча дастурни бир йўла ўчириб юборса бўладими?

Албатта, бунинг учун, масалан, «Uninstall Perfect» утилитаси керак бўлади. Дастур олдин ўрнатилган иловаларни номи, оғирлиги ёки ўрнатилган пайтига қараб саралайди. Ана шу рўйхатлардан маъқули танланиб, ўчириладиган иловалар белгилаб чиқилиб, ўчириш учун «Uninstall» тугмаси босилади.

Диққат! Ҳар бир илова ўчирилишидан аввал огоҳлантирувчи ёзув чиқади, шунга қараб иловани ўчирасиз ёки қолдирасиз.

скачать dle 12.0


Flag Counter