» » ИИВ «Телеграм»да фуқаролар шахсий маълумотини тўплаб, тарқатмаслик эвазига пул талаб қилаётган шахслар ҳақида огоҳлантирди

ИИВ «Телеграм»да фуқаролар шахсий маълумотини тўплаб, тарқатмаслик эвазига пул талаб қилаётган шахслар ҳақида огоҳлантирди

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар:  Telegram-каналга уланинг

“Телеграм” тармоғида айрим шахслар ижтимоий муҳандислик услуби билан фуқаролар шахсий маълумотларини тўплаб, кейинчалик уларнинг шаъни ва обрўсига путур етказувчи “пост”лар кўринишида ижтимоий тармоқларда тарқатмаслик эвазига пул маблағларини талаб қилаётгани кузатилмоқда.

ИИВ ахборот хизмати хабарига кўра, ҳозирги кунда мамлакатда бундай каналлардан бир нечтаси аниқланган бўлиб, уларни юритувчилари хориж давлатларидан туриб фаолият кўрсатишади.

Ички ишлар вазирлиги томонидан ушбу ва бошқа турдаги жиноий фаолият билан шуғулланувчи барча каналлар юритувчиларининг электрон манзиллари аниқланиб, ўрнатилган тартибда хорижий ҳамкорларни жалб қилган ҳолда терговга қадар текширувлар ўтказилмоқда.

Текширув якунлари юзасидан товламачилик қилаётган шахсларга нисбатан қонуний чора кўрилиши айтилган.

“Афсуски, ҳозирги кунда мазкур жиноий каналларни блоклашнинг техник имкониятлари мавжуд эмас. Шунинг учун каналлар номи ошкор этилмайди.

Шу ўринда, фуқароларга шахсий маълумотларни ижтимоий тармоқларга қўймасликни ёки бегона гуруҳ ва каналларга тарқатмасликни, акс ҳолда товламачиларнинг қурбонига айланиши мумкинлигини эслатиб ўтамиз”, дейилади хабарда.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

17:40
"Истиқболли авлод" марказининг хотин-қизлар ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган лойиҳасида қандай ишлар амалга оширилди. Видео
16:18
Халқаро эксперт Мариус Бирсан Жиззахда нималарни кузатди
14:33
Ўзбек журналистлари учун сукунат куни
13:47
Жиззахнинг республика ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажмидаги улуши 3,1 фоизга етди
10:27
Ўзбекистон ҳукумати 2022 йилда ЯИМ 5,9 фоизга ўсишини прогноз қилди
10:26
Фуқарони ижтимоий тармоқлар орқали обрўсизлантирмоқчи бўлган товламачи ушланди
10:25
Тошкентда маст ота ўғлини болға билан уриб ўлдириб қўйди
10:24
Санкт-Петербургда машинада 62 ёшли Ўзбекистон фуқаросининг жасади топилди
10:10
Айрим жарималар камайтирилмоқда
10:07
U-23 Осиё чемпионати саралаш босқичи Ўзбекистонда ўтказилади
20:13
Хотин-қизлар реабилитацияси марказлари – шелтерларнинг бугунги ҳолати қандай?
19:47
Қўйлиқда автобус автомобиллар устига ағдарилди
19:45
Ўзбекистон президентининг ўз белгиси ва штандарти бўлади
09:45
Запеканка ва сутли чой. Тошкент ҳайвонот боғининг зоотехниги 26та маймун учун “она” бўлган. Видео
09:33
Ўзбекистон президенти сайловларида кузатув камералари ҳар-бир шаҳар ва тумандаги фақат битта участкада ўрнатилади
09:31
Арзийдими ёки йўқми? Ўзбекистонда қуёш панеллари ва сув иситгичларини ўрнатиш қимматми?
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР