YouTube 170 млн долларлик жаримага тортилди

Технология 05-сен, 11:599 Admin 907 0

Google компаниясига тегишли YouTube видеохостинги фойдаланувчилар маълумотларини йиғишда йўл қўйган қоидабузарликлар учун 170 млн доллар миқдорида жаримага тортилди. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги хабар берди
Маълум қилинишича, видеохостинг 13 ёшдан кичик фойдаланувчилар ҳақида уларнинг ота-онаси розилигисиз маълумотлар тўплаган. Бу эса АҚШ қонунларига зид ҳисобланади.

YouTube’га нисбатан тергов олиб борган АҚШ федерал савдо комиссияси қарорига кўра, видеохостинг 136 млн долларни жарима тарзида, яна 34 млн долларни Нью-Йорк штатига тўлайди.
Таъкидланишича, айни вақтда бу жарима Google ва унга тегишли сервисларга солинган энг йирик жарима ҳисобланади.

скачать dle 12.0
Принтерда чоп этиш:
Ўхшаш янгиликлар
Изоҳ қолдиринг

Янгиликларга обуна бўлинг

Ахборот бюллетенимизга обуна бўлиш учун қуйида электрон почта манзилингизни киритинг

Ижтимоий тармоқлар
Календарь
«    Август 2022    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 
Асосан янгиликларни қаердан оласиз?