2021 йилда инсоният мобил қурилмаларга қарийб 4 триллион соат сарфлади

2021 йилда инсоният мобил қурилмаларга қарийб 4 триллион соат сарфлади

Пандемия шаштидан тушишига қарамай, 2021 йилда мобил қурилмаларга сарфланган вақт бирлиги ошди. «App Annie» глобал мобил саноат ҳақида 12 январь куни эълон қилган ҳисоботда шундай дейилади.

Мобил қурилмалардан энг кўп фойдаланаётган етакчи ўн мамлакатда ўртача бир фойдаланувчи кунига 4,8 соат вақтини экранга тикилиб ўтказяпти.

Дунё бўйича эса 2021 йил давомида смартфон ва планшетларга сарфланган жами вақт 3,8 триллион соатни ташкил этди. Бунда икки омил муҳим роль ўйнади: биринчидан, жон бошига мобил қурилмалар сони кўпайди, иккинчидан, аксарият фаолликнинг ўзи мобил қурилмаларга кўчиб ўтди.

Сезиб турганингиздек, ҳамманинг кўзини экранга михлаган «биринчи рақамли» нарса бу — ўйин. Ўтган йил давомида мобил ўйинлар бозори 15 фоизга ўсди.

2021 йилда янги бир тенденция шаклланди: метакоинотлар учун хусусий рақамли аватарларини яратишга мўлжалланган иловаларга талаб 160 фоизга ўсди.