Талабалар “обходной лист”ни онлайн тўлдириши мумкин

Талабалар “обходной лист”ни онлайн тўлдириши мумкин

Таълим муассасаларини тугатганда ёки ўқишни бошқасига кўчирганда тўлдириладиган айланма варақа амалиёти бекор қилинди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар бермоқда.
Айланма варақа (“обходной лист”) рақамлаштирилди ва эндиликда у “HEMIS” ахборот тизими орқали амалга оширилади.

Жараённи онлайн бажариш мумкин:

1.Талаба ўз профили орқали электрон айланма варақасини олиш учун сўров жўнатади.

2.Олий таълим муассасасидаги бухгалтерия ва кадрлар бўлими, факултет деканати, ахборот ресурс маркази ҳамда ётоқхона масъуллари талабанинг электрон айланма варақасини шакллантиради.

3.Талаба ўз профили орқали айланма варақа ва унга киритилган изоҳлар билан танишиш имкониятига эга бўлади.

Яна бир қулайлик “HEMIS” ахборот тизими “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг chipta.railway.uz платформаси билан интеграция қилинди.

Онлайн чипта расмийлаштириш жараёнида ушбу платформага киритилган талабаларгина “Мен талабаман” тугмасини босиш орқали чегирмали чиптани расмийлаштириши мумкин.

Маълумот ўрнида “HEMIS” ахборот тизими олий таълим муассасаларининг асосий фаолиятларини автоматлаштириш ҳисобига маъмурий ходимлар, профессор-ўқитувчилар ва талабаларга электрон таълим хизматларини тақдим этади.