Ҳамёнбоп япон смартфони тақдим этилди

Ҳамёнбоп япон смартфони тақдим этилди

Sharp — асосан ички бозор (Япония) учун смартфонлар чиқарувчи компания. Япон смартфони қанақа бўлади, масалан, арзонлари? Sharp тақдим этган янги, иенадан долларга ўгирилганда 315 долларлик смартфон мисолида кўрамиз.

Sharpнинг Aquos Sense 6s смартфони Snapdragon 695 5G процессорида ишлайди, OLED-дисплейи 6,1 дюйм кенгликда. Бу экран кадрларнинг юқори янгиланиш частотасини қўлламайди, стандат FullHD+ ечим (2432 х 1080 пиксел). Экран остида бармоқ изларини сканерловчи жойлашган.

Япон смартфони сувдан ҳимояловчи IP68 технологиясига эга, металл корпуси ёнида аудиовоситалар учун тирқиш ажратилган.

Фото/видео: асосий — 48 МП камера, ёрдамчи — 8 МП икки камера (кенгбурчакли ва телеобъектив).

Смартфоннинг қалинлиги — 8 мм, оғирлиги — 156 грамм.

Юпқа бўлишига қарамай, смартфон аккумулятори нисбатан сиғимли — 4570 мАс. Хотираси аксинча, анча паст: оператив — 4 ГБ, ички — 64 ГБ.

Нарх-сифат мезонида бинойидек телефон. Нима бўлганда ҳам Япония.