» » «Samsung» интернетни 50 карра тезлатмоқчи

«Samsung» интернетни 50 карра тезлатмоқчи

6G — 1 сонияда 1 терабит тезликдаги гипералоқа стандарти. Олтинчи авлод технологиясини бозорга киритишга яқин турган компаниялардан бири — «Samsung Electronics» техник ҳужжатлар тақдимотини ўтказди — «6G Spectrum: Expanding the Frontier» (6G спектри: чегараларнинг кенгайиши).

Ижрочи вице-президент Сунхен Чой таъкидлашича, компания 6G коммуникациялар технологиясини ишлаб чиқиш ва стандартлаштириш билан анчадан бери банд. Тадқиқотларда анча илғормиз,шунга қарамай, гипералоқа борасидаги ишланмаларимизни тақдим этиш ва кенгайтириш учун ўз хулосаларимиз билан бўлишишга тайёрмиз, деди у.

Шу тариқа компания келажак технологиясини бозорга олиб кириш ва оммавий ишлаб чиқариш босқичига етиб келганини маълум қилди.

6G стандартини жорий этиш учун «юзлаб МГц дан ўнлаб ГГц гача» диапазондаги каналлар керак.

Компания келгуси авлод алоқасининг қоплами сифатига жиддий эътибор қаратяпти. Шунинг учун 6G учун барча диапазонлар: 1 ГГц дан паст қуйи частоталардан тортиб 1-24 ГГц гача ўрта частотаталар ва ҳатто юқори частотали 24-300 ГГц диапазонларда ишловчи олтинчи авлод стандартлари устида изланишлар олиб борилмоқда.

«Samsung» компанияси маълум қилишича, 6G да тезлик секундига 1 терабитгача кўтарилиши мумкин, бу 20 Гбит/с тезликдаги 5G дан 50 баравар тезроқ.

скачать dle 12.0

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

20:02
Алиментдан қочиш - фарзандлар ризқини қийиш эмасми?
19:57
Молия бошқармасидан етказилган маънавий зарар ундириб берилди
19:51
Алимент тўловларини ундириш чоралари кўрилмоқда
09:22
МИБ қарздорнинг мулкига банд солиб қарзни ундирди
09:18
МИБ қарздорликни тўлиқ ундирди
16:27
Жиззахда 4-сектор томонидан Андижон тажрибаси асосида узум етиштирилмоқда
14:42
Бахмалда 5 кун ичида кетма-кет содир этилган иккита қотиллик жинояти жамоатчилик иштирокида муҳокама қилинди
12:14
Тошкентда синтетик наркотикларни тарқатиш учун яширин жойларнинг йирик тармоғини яратган ёш қиз ушланган
08:46
Авария ишораси қандай ҳолатларда ёқилади?
08:26
Кимнинг маоши кўпроқ?
08:24
Бразилияга қиш бир ой эрта келди
08:23
Агуэро реинкарнацияси: «Сити» ва «Ливерпул» ўртасидаги бир йиллик кураш тугади
08:21
Маймун чечагига чалинганлар карантинга олинади — Бельгия
08:19
Starlink тезлик бобида симли интернетдан ўзиб кетди
08:18
Билл Гейтснинг севимли смартфони
11:31
ОТМларга қабул квоталари лойиҳаси эълон қилинди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР