Starlink тезлик бобида симли интернетдан ўзиб кетди

Starlink тезлик бобида симли интернетдан ўзиб кетди

Ўтказилган тест синовлари бутун дунё бўйлаб йўлдошли Starlink интернетининг тезлиги кенг полосали уланишни тезлик бобида ортда қолдирганини кўрсатди. Маскнинг интернетида юклаб олиш тезлиги 301 Мбит/с.га етди.

Бироқ Starlink бир текис ишламаслик ва интернетга юклаш тезлиги борасида нуқсонлардан халос бўлган эмас.

Ушбу суратдаги тезликни Висконсин (АҚШ)да яшовчи Reddit фойдаланувчиси қайд этди. У фойдаланаётган Starlink тармоғида юклаб олиш тезлиги 301 Мбит/с.гача чиқди. Бу Ookla сервиси бутун АҚШ ҳудуди бўйлаб кузатган Starlink тармоғидаги ўртача юклаш тезлигидан анча юқори. Висконсинлик фойдаланувчининг юклаш (Upload) тезлиги 20,5 Мбит/сонияни, ушланишлар эса 78 миллисекундни ташкил этди.

Starlink — Илон Маск асос солган SpaceX компаниясининг йўлдошли интернет лойиҳаси. Қарийб 30 мамлакат ушбу сервисдан фойдаланишни бошлаган.

скачать dle 12.0


Flag Counter