Ўзбекистонда фрилансерлар бир ойда қанча пул топа олиши айтилди

Ўзбекистонда фрилансерлар бир ойда қанча пул топа олиши айтилди

Бугун, 3 июнь куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматовнинг фрилансерлар билан Очиқ мулоқот ўтказди.

Унда бугунги кунда фрилансерлар бир ойда қанча пул олиши маълум қилинди.

  • Дастурлаш: 1 500$
  • Таржимонлик: 500$
  • Видео/аудио таҳрирчи: 2 000$
  • Дизайнер: 2 000$
  • Копирайтер: 750$
  • СММ: 750$
  • Маълумотлар киритувчи: 750$
  • Онлайн консултант: 1 000$
  • Бухгалтер: 750$

Аввалроқ АКТ вазири фрилансингдан топилган даромадни банкда ҳисобрақам очган ҳолда ечиб олиш жуда қулайлигини айтиб ўтганди.