My.gov.uz мобил иловаси рейтингда юқори ўринга чиқди

My.gov.uz мобил иловаси рейтингда юқори ўринга чиқди

Июль ойининг илк дам олиш кунлари Apple Store интернет дўкони орқали Ўзбекистонда энг кўп юклаб олинган иловалар рейтингида my.gov.uz биринчи ўринга чиқди.

Бунга 1 июлдан яхшигина арзонлашган «тонировка» рухсатномасини my.gov.uz дан 10 фоиз чегирма билан осон ва қулай расмийлаштириш хизмати сабаб бўлди. 

My.gov.uz статистикасига қараб, аксарият ҳайдовчиларнинг дам олиш кунлари автомобилларга сервис хизмат кўрсатиш шохобчаларида ўтди, деса ҳам бўлади.

Чунки my.gov.uz орқали ушбу хизматга жами 86 мингдан зиёд аризалар келиб тушган.

Қулайлиги, рухсатнома олишда аввалгидек оворагарчиликлар йўқ.

Маълумот учун, юртдошларимизга my.gov.uz портали орқали 330 дан зиёд электрон давлат хизматларидан масофадан туриб фойдаланиш имконияти бор.

скачать dle 12.0


Flag Counter