» » Кўриниши Mercedes AMG’га ўхшайдиган Қўқон электромобиллари (видео)

Кўриниши Mercedes AMG’га ўхшайдиган Қўқон электромобиллари (видео)

Блогер Алан Енилеев Ўзбекистонда ишлаб чиқарилиши кутилаётган электромобилни синовдан ўтказди. У тегишли видеороликни YouTube’даги каналида эълон қилган. Видеонинг нусхасини Mover’да ҳам томоша қилиш мумкин, деб хабар бермоқда Дарё нашри.

Роликдаги автомобиллар Президент Шавкат Мирзиёевнинг Қўқонга ташрифи давомида намойиш этилган машиналарга (орқа томонидан) ўхшайди. Ўшанда Президент электромобилларнинг иқтисодий самарадорлигига алоҳида эътибор қаратган эди.

Хитойнинг Silk Road Company компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳанинг умумий қиймати 30 миллион доллар бўлиб, шундан 24 миллион доллари хорижий инвестициядир.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, Қўқонда ишлаб чиқарилиши кутилаётган ушбу электромобилларнинг тахминан нархи 3 минг доллар атрофида бўлади. Биринчи йилда 2 минг дона машина чиқариш режалаштирилган.

Ушбу электромобил бир марта тўлиқ қувватлантирилгач, 150 километргача йўл боса олиши айтилмоқда. Видеода блогер Енилеев Қўқон электромобиллари нафақат олдидаги белгиси, балки ички ва ташқи кўриниши билан ҳам Mercedes AMG’га ўхшашига эътибор қаратган.
Маълумот учун, «Қўқон» эркин иқтисодий зонасида 2023 йилдан бошлаб Hyundai Ioniq хетчбеки ва Hyundai Kona кроссовери ишлаб чиқарилиши кутилмоқда — уларнинг ҳар иккиси электромобилдир. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, Hyundai Motor ва Evergreen Motors билан ҳамкорликда амалга ошириладиган лойиҳа доирасида йилига 10 мингта электрокар йиғилиши кутилмоқда.

                       

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

11:13
АОКА ўрганиши натижасида «UzAuto Motors»нинг айблови ассосизлиги аниқланди
11:12
Жиззахда куёв ўз қайноғасини пичоқлади
11:08
Уч хонали квартира ортидан Бобомурод Абдуллаевга хорижга чиқиш паспорти ҳам берилди
11:06
Энг кўп аҳоли яшайдиган вилоят номи эълон қилинди
11:03
52 компания IT Парк резидентлигидан чиқарилди
09:59
Возвращения с войны
21:45
Ўзбекистонда 2020 йилда етиштирилган пахта хомашёсининг минимал нархлари белгиланди
18:38
ДХА Жиззах вилоят бошқармаси 9 ойлик фаолияти якунлари бўйича матбуот анжумани ўтказди
13:36
IT Park Жиззах филиали яқин кунларда фойдаланишга топширилади
10:43
Арнасой тумани ҳокимлиги "KPI" тизими бўйича ишлашга тайёр
10:23
Жиззахда ёзувчи Каримберди Тўрамурод билан ижодий учрашув ўтказилди
09:45
Жигар учун фойдали 6 маҳсулот
09:43
Коронавирусга қайта чалинган аёл инфекцияга иммунитет пайдо бўлди деб адашган
09:42
«Салла деса, каллани олиб келишади» – МБ раиси гўшт нархини сунъий туширишга уринаётганлар ҳақида
09:40
Президент давлат хавфсизлик хизмати раҳбари «Совбез»га ўтди – ОАВ
09:39
Коронавирус. Ярим оролда бундай ҳолат баҳорда ҳам кузатилмаганди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР