» » Facebook криптовалютаси реал пуллар билан амалга оширилади

Facebook криптовалютаси реал пуллар билан амалга оширилади

Facebook вакиллари Libra криптовалютасининг реал пуллар воситасида амалга оширилишини маълум қилди. Бу ҳақда компания хатига таяниб Der Spiegel хабар берди, деб ёзади Daryo.
Facebook мутахассислари Libra’нинг айнан қайси шартлар бўйича реал пулларга тенглашишига ҳам ойдинлик киритган.

Уларнинг 50 фоизга тенг қисмини АҚШ доллари, 18 фоизини — евро, 14 фоизини — япон ени , 11 фоизини Британия фунти ташкил қилади. Libra’нинг яна 7 фоиз қисми Сингапур долларига ажратилади.

Экпертлар Libra’ни таъминловчи валюталар қаторида Хитой юанининг йўқлигига эътибор қаратган. Бу америкалик сенаторларнинг криптовалютага нисбатан муносабатига ижобий таъсир кўрсатиши тахмин қилинмоқда. Аввал Хитойнинг АҚШ молиявий иқлимига электрон воситалар орқали таъсир кўрсатиши мумкинлигидан хавотир мавжуд эди.

Libra’нинг реал пуллар билан, хусусан, АҚШ доллари ва евро билан таъминоти уни Bitcoin ҳамда бошқа криптовалюталарга нисбатан мустаҳкамланишига олиб келади.

Шу сабабли Европа мамлакатларининг аксарияти Libra’нинг улар молиявий тизимларини бузиб юбориши мумкинлигидан хавотирга тушмоқда. Жумладан, Франция бутун Европа бўйлаб Facebook криптовалютасидан фойдаланилишига тақиқ қўйилишини истайди.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

17:15
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг ўзига хос хусусиятлари
11:02
Марадонанинг адвокати кутилмаганда қотилликда гумон қилинаётган шахсни ҳимоя қилиб чиқди
11:00
Самарқандда икки аёл тўрт эркак билан талончилик қилди
10:59
Ушбу ҳафтада об-ҳаво 15 даражагача исийди – Гидрометеорология хизмати
10:58
Президент янги унвонни таъсис этиш тўғрисида қонун имзолади
13:00
Россияда энг оммабоп смартфон бренди – Samsung ёки Xiaomi эмас!
12:24
Жиззах шаҳрининг 2020 йил январь-октябрь ойларида бажарилган иқтисодий кўрсаткичлари
10:28
Шон Коннерининг ўлими сабаби аниқланди
10:27
Келажак технологиялари
10:24
«Мурдаси куйдирилган» ҳинд уйига қайтиб келди
10:23
120 йил ичида уй ҳайвони боқмаган ягона президент
10:21
Машинани қулфлашни унутманг
10:19
Байден оёғини синдириб олди
10:17
Венесуэла президенти халқига «Telegram» ва «WhatsApp»даги рақамларини берди: «Мени ҳам гуруҳингизга қўшиб қўйинг»
10:02
Сенегал терма жамоаси собиқ футболчиси 42 ёшида вафот этди
09:58
Индонезиянинг жанубида вулқон отила бошлади
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР