Ўзбекистондаги ташкилотлар киберхавфсизлик даражаси бўйича баҳоланди

Ўзбекистондаги ташкилотлар киберхавфсизлик даражаси бўйича баҳоланди

2022 йилнинг 2-чораги бўйича ахборот ва киберхавфсизликнинг таъминланганлиги рейтинги эълон қилинди.

Баҳолаш "Киберхавфсизлик маркази" ДУКнинг ахборот ва киберхавфсизлик мониторинги тизимидаги ташкилотлар томонидан тақдим этилган маълумотларга асосланди.

Унга кўра, Адлия вазирлиги 97.3 балл билан рейтингнинг энг юқори поғонасини эгаллади.

Шунингдек, рейтингнинг кучли учлигидан Марказий банк (97 балл) ҳамда Давлат статистика қўмитаси (95.2 балл) жой олди.

Давлат божхона қўмитаси ва "Ўзсаноатқурилишбанк" бир хил кўрсаткич (95.1) билан мос равишда 4−5-поғонадан ўрин олди.

Кейинги ўринларни Фарғона вилояти ҳокимлиги (94.6 балл), Давлат активларини бошқариш агентлиги (92.6 балл) ҳамда Навоий кон-металлургия комбинати (92.3 балл) эгаллади.

Ва ниҳоят, ТОП-10 ликни Тошкент шаҳар ва Навоий вилояти ҳокимликлари ёпди.


Коммент қолдириш:


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив