AMD'нинг Nvidia'га жавоби: RХ 7900 ХТХ ва RХ 7900 ХТ видеокарталари тақдим қилинди

AMD'нинг Nvidia'га жавоби: RХ 7900 ХТХ ва RХ 7900 ХТ видеокарталари тақдим қилинди

AMD компанияси ўзининг янги авлод график карталари, RX 7900 ХТХ ва RX 7900 ХТ'ни тақдим қилди (The Verge орқали). Улар компаниянинг RDNA 3 архитектурасига асосланган илк карталар бўлиб, бу уларнинг Ryzen процессорларига ўхшаш чиплет дизайнига эга эканлигини англатади.

RX 7900 ХТХ флагман модели 2,3 гигагерцли частотада ишлайдиган 96 та ҳисоблаш блоки ва 384 битли 24 ГБ GDDR6 хотирасига эга. 450 ваттли Nvidia RTX 4090 билан солиштирганда AMD'нинг ушбу видеокартаси 350 ватт қувват билан самарадорлик устунлигига эга.

Маълум бўлишича, Ryzen 9 7950Х процессор ва 32ГБ оператив хотирага эга компютерда RX 7900 ХТХ видеокартаси билан Assassin’s Creed Valhalla ўйинини 8К форматда 96 кадр/секундда, Cyberpunk 2077 ўйинини 4К форматида 62 кадр/секундда, 2К резолюцияда эса Apex Legends, Overwatch 2 ва Valorant ўйинларини мос равишда 300, 600 ва 833 кадр/секундда ўйнаш мумкин.

RX 7900 ХТ модели эса бироз кучсиз вариант бўлиб, у 2 ГГц частотада ишлайдиган 84 та ҳисоблаш блоки, 320 битда ишлайдиган 20 ГБ GDDR6 хотира эга. Бироқ, у ўзининг Nvidia томондаги рақиби, RTX 4080(285 Вт)'дан кўпроқ қувват сарфлайди: 300 Вт.

Иккала карталар ҳам 13 декабрдан, ХТХ модели $999, ХТ модели эса $899 нархда сотувга чиқарилади. Таққослаш учун яқинда Nvidia ўзининг RTX 40 сериясидаги видеокарталари $1,199 ва $1,599 нархда чиқарган эди.

скачать dle 12.0

Коммент қолдириш:


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив


Flag Counter