Xiaomi смартфонлари учун Android 13 – MIUI 14 расман эълон қилинди!

Xiaomi смартфонлари учун Android 13 – MIUI 14 расман эълон қилинди!

Xiaomi'нинг маҳсулот бўйича директори, MIUI жамоаси бош раҳбари ўзининг расмий Weibo саҳифасида Xiaomi смартфонлари учун Android 13'га асосланган MIUI 14 янгиланиши тез орада чиқарилишини айтди ва унинг расмий логотипини кўрсатди.

MIUI 14 расмий логотипи

"MIUI 14'нинг мақсадларидан бири энг содда ва енгил флагман мобил телефон тизимини яратишдир", - дейди Жин Фан.

Афсуски, MIUI 14'нинг аниқ тақдимот санаси маълум қилинмаган, лекин янгиланиш жуда қисқа муддатда бўлажак Xiaomi 13 сериясидаги смартфонлар билан тақдим қилиниши кутилмоқда.