Жаҳоннинг энг қиммат бренди ўзгарди

Жаҳоннинг энг қиммат бренди ўзгарди

Amazon, Appleни ортда қолдириб, Brand Finance Global 500 янгиланган рейтингининг энг қиммат брендига айланди. Ҳолбуки, 2022 йил давомида Жефф Безоснинг компанияси (Amazon) бренди ўз қийматидан 51 миллиардини йўқотганди (350,3 млрд доллардан 299,3 млрд долларгача).

Apple бренди эса 16 фоиз арзонлашиб, эндиликда 297,5 млрд долларга баҳоланяпти.

Учинчи ўринда — Google (281,4 млрд доллар), кейинги ўринларда: Microsoft (191,6 млрд доллар) ва Walmart (113,8 млрд доллар).

Twitter ва Snapchat ушбу рейтингдан тушиб кетгани боис, рейтингдаги технология компаниялари сони 50 тадан 48 тага камайди.

Электромобиллар ишлаб чиқарувчи икки рақобатчи энг тез ривожланаётган брендлар қаторига кирди: Tesla (рейтингда 9-ўринда, 66,2 млрд доллар) ҳамда Хитойнинг BYD конгломерати (199-ўрин).