Cмартфон сиз ҳақингизда қандай маълумотларни тўплайди?

Cмартфон сиз ҳақингизда қандай маълумотларни тўплайди?

Мутахассис қўлингиздаги смартфон сиз ҳақингизда ҳатто хаёлингизга келмаган маълумотларни тўплашини айтди.

Ахборот хавфсизлиги бўйича мутахассис Виктор Гулевичнинг сўзларига кўра, смартфонингиз амалиёт тизимидаги модуллар геолокацияни, уяли алоқа операторларига уланиш ва улар ўртасидаги «ҳаракат»ни, шунингдек, Wi-Fi тармоқларига уланишни кузатиб боради. Ва бу ҳаммаси эмас.

Унинг қўшимча қилишича, смартфонлар учун иловалар ҳам фото ва видеолардан барча маълумотларни – хусусан, суратга олиш санаси, жойлашуви, тасвирга тушувчилар ҳақидаги маълумотлар ва ҳоказоларни тўплайди.

Мутахассис ҳар қандай иловаларни юклаб олмасликни, рухсат беришни назорат қилишни (ўрнатиш вақтида иловалар сўраган) ва иловаларга интернетга киришни тақиқлашни тавсия қилади.