» » 3G ва 4G'нинг нима фарқи бор?

3G ва 4G'нинг нима фарқи бор?

4G'нинг 3G'дан тез эканлигини сезмаслик учун ғорда яшаш керак. Лекин аслида 4G 3G'дан қанчалик тезроқ?
4G'нинг максимал даражадаги юклаб олиш тезлиги 60 Мбит/сонияни ташкил қилади, бу эса 3G'га нисбатан 20 баравар кўпроқ.
Назарий жиҳатдан, 4G тезлиги 300 Мбит/с дан ошади, аммо бунга фақат лаборатория шароитида эришиш мумкин, холос.
Интернет тармоғи бўйича тезлик
4G қанчалик тезлигини тушуниш учун биз технологияси эски уяли алоқа тармоқлари, яъни 3G ва 3G HSPA+ технологияларига нисбатан қарашимиз керак. Бунинг учун 4G LTE'нинг назарий ва реал ишлашини кўриб чиқамиз.
Мобил тармоқ тезлигини ўлчаш ҳақида гап кетганда, қизиқиш уйғотадиган иккита ҳолат мавжуд: назарий ва реал тезлиги.
Назарий тезлик - бу мукаммал шароитга эга бўлган лаборатория муҳитида эришиш мумкин бўлган тезлик, реал тезлиги эса ҳар куни телефон орқали ҳақиқий мобил тармоқдан фойдаланишда кузатиш мумкин бўлган тезликдир.
Тармоқ тезлигини аниқлаш учун биз тармоқдан юклаб олиш ва тармоққа юклаш тезлигини солиштирамиз.
Юклаб олиш тезлиги - бу интернетдан телефонингизга ёки бошқа мобил қурилмангизга мобил маълумот узатиш тезлиги. Масалан, видео юклаб олиш. Юклаш тезлиги эса - маълумотни телефонингиз ёки мобил қурилмангиздан интернетга узатиш тезлигидир. Масалан, Facebook'ка расм юклаш.

3G - бу одатда кўриш мумкин бўлган энг секин тезлик. 3G'нинг реал тезлиги 3 Мбит/с ва назарий максимал юклаб олиш тезлиги 7.2 Мбит/с га тенг. Агар сиз видеони YouTube'дан 3G орқали юкламоқчи бўлсангиз, масалан, уни юклаш учун ўн сония кутишингизга тўғри келади. 500 МБ ҳажмдаги файлни юклаб олиш 22 дақиқага яқин вақтни олади, каттароқ дастурлар, фильмлар ва альбомларни кўчириб олиш эса бундан-да узоқ давом этади.
3G'нинг тармоққа юклаш тезлиги юклаб олиш тезлигидан анча паст, одатий тезлиги 0.4 Мбит/с ва назарий чегараси 2 Мбит/с . Амалда, 3G веб-саҳифаларни кўриш ва ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш учун жуда яхши, саҳифаларни юклаш учун бир неча сония кутилади, холос. 10 МБ ҳажмли файл ёки расмни юклаш учун 25 сония керак бўлади.
3G HSPA+ - бу 3G'нинг такомиллаштирилган версиясидир. Ушбу технологияда доимий тезлик, одатда, 6 Мбит/с, назарий жиҳатдан максимал тезлик са 42 Мбит/с ташкил этади. Бунда видео тахминан 5 сония юклаб олинади. Ўртача ҳажмдаги иловаларни эса бир дақиқада юклаб олиш мумкин, шу билан бирга юқорида айтиб ўтилган 500 МБ файлни юклаб олиш учун 11 дақиқа вақт кетади.
3G HSPA+ тармоққа юклаш тезлиги 3 Мбит/с гача, назарий максимал эса 22 Мбит/с гачани ташкил қилади. 10 МБ файл ёки расмни юклаб олиш учун атиги 8 сония вақт керак бўлади.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

21:45
Ўзбекистонда 2020 йилда етиштирилган пахта хомашёсининг минимал нархлари белгиланди
18:38
ДХА Жиззах вилоят бошқармаси 9 ойлик фаолияти якунлари бўйича матбуот анжумани ўтказди
13:36
IT Park Жиззах филиали яқин кунларда фойдаланишга топширилади
10:43
Арнасой тумани ҳокимлиги "KPI" тизими бўйича ишлашга тайёр
10:23
Жиззахда ёзувчи Каримберди Тўрамурод билан ижодий учрашув ўтказилди
09:45
Жигар учун фойдали 6 маҳсулот
09:43
Коронавирусга қайта чалинган аёл инфекцияга иммунитет пайдо бўлди деб адашган
09:42
«Салла деса, каллани олиб келишади» – МБ раиси гўшт нархини сунъий туширишга уринаётганлар ҳақида
09:40
Президент давлат хавфсизлик хизмати раҳбари «Совбез»га ўтди – ОАВ
09:39
Коронавирус. Ярим оролда бундай ҳолат баҳорда ҳам кузатилмаганди
09:37
Тошкентда 20 ёшли товламачи қиз қўлга тушди
09:36
Довонда қор. ФВВ ҳайдовчиларни ҳушёрликка чақирди
09:35
Расман! Талабаларга тўлов-контракт пулини тўртга бўлиб тўлаш имкони берилди
17:49
«Ўзбекистон 24» телеканали мухбири жонли эфир пайтида гўшт нархидан шикоят қилган аёлдан ўзини олиб қочди (видео)
17:12
Солиқчилар рус тилида ўқитиладиган синфга ўзбек тилидаги бадиий китобларни совға қилишди
10:59
Мустақиллик йилларида илк маротаба аҳолини рўйхатга олиш ўтказилади
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР