Дунёдаги энг харидоргир смартфонлар (ТОП-10)


«Counterpoint Technology Market Research» компанияси жаҳонда энг харидоргир телефонлар рейтингини чиқарди. Гарчи декабрда эълон қилинган бўлса-да, ундаги кўрсаткичлар 2019 йилнинг учинчи чорагидаги савдоларга тегишли, деб хабар бермоқда «Терабайт».

Унга кўра, якунига етаётган йилнинг июль–сентябрь ойларида энг кўп сотилган смартфон Apple iPhone XR экан. Жаҳон бозоридаги смартфонлар савдо ҳажмининг 3 фоизи айни шу айфонга тўғри келган.

Кейинги икки ўринни Samsung қурилмалари банд этган – Galaxy A10 ҳамда Galaxy A50 моделлари дунё бозорида тегишлича 2,6% ва 1,9% ўрин тутган.

Counterpoint рейтингида тўртинчи ўрин OPPO А9 моделига (1,6%) насиб этган бўлса, кучли бешликни Appleнинг яна бир смартфони – iPhone 11 (1,6%) якунлаб берган.

Шунингдек, ТОП-10га OPPO А5s (1,5%), Galaxy A20 (1,4%), OPPO А5 (1,3%), Redmi 7A (1,2%) ҳамда Huawei P30 (1,1%) моделлари кирган.
Умуман олганда, 2019 йилнинг учинчи чорагида жаҳон смартфон бозорида сотилган барча қурилмаларнинг тахминан 17 фоизи мана шу ўнта моделга тўғри келган. Таққослаш учун айтиш мумкинки, бир йил аввал мазкур кўрсаткич 15 фоизга тенг бўлган.

скачать dle 12.0


Фикрлар (0)

изоҳ қўшинг