» » Samsung Redmi арзон смартфонларига жавобан Galaxy M01ни тақдим қилди (тавсиф+видео)

Samsung Redmi арзон смартфонларига жавобан Galaxy M01ни тақдим қилди (тавсиф+видео)

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар:  Telegram-каналга уланинг

Samsung куни кеча Galaxy M01 моделининг хусусиятларини Россиядаги расмий сайтига чиқарган эди. Энди эса компания Ҳиндистонда унинг тақдимотини ўтказиб, Россиядаги нархини ҳам маълум қилди.

Galaxy M01 учун Ҳиндистонда 8,999 рупия миқдорида нарх белгиланган, бу эса тахминан 120 АҚШ долларига тўғри келади. Интернетда аллақачон уни қадоғидан олиб, ишлатиб кўрсатилган видеолари ҳам пайдо бўлди.

Россияда бўлса Galaxy M01 моделини 8990 рублдан сотишяпти, бу эса Ҳиндистондагидан сал қимматроқ – тахминан 130 долларга тўғри келади. Мазкур мамлакатда уни фақат кўк рангли корпусда, 3/32 гигабайтлик тезкор/ички хотирали вариантда таклиф этишади.

Samsung маълумотларига кўра, Galaxy M01 диагоналига 5,7 дюймлик TFT-экранга эга; унинг тасвир аниқлиги эса HD+ форматида (720х1560 пикселли). Смартфон саккиз ядроли процессор (Snapdragon 439 бўлса керак) базасида ишлайди, тезкор/ички хотираси эса 3/32 гигабайтлик.

Galaxy M01 бош камераси 13 ва 2 мегапикселли, селфи-камераси эса 5 мегапикселли датчиклардан иборат. Аккумуляторининг ток сиғими 4000 мА/соатлик бўлиб, экран ўлчами ва бошқа хусусиятларини инобатга олсак, унинг қуввати анча вақтга етади.

Samsung бу смартфонига бармоқ изи сканери ўрнатмаган, NFC ҳақида-ку, гапирмаса ҳам бўлади. Корпусининг ўлчами 147,5х70,9х9,8 миллиметрга, вазни эса 168 граммга тенг.

Айтиш керакки, Samsung мазкур модели билан хитойликларнинг Redmi ҳамда Realme сингари арзончи брендлар смартфонларига қарши рақобатга киришмоқда. 

Манба: Sof.uz 

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

18:54
МИБ: ижро ҳужжатларининг ҳар 5 тадан 1 таси алимент билан боғлиқ
18:38
Агентлик ходимлари ўзаро беллашдилар
17:14
Xiaomi камера, 4G ва кенг сиғимли аккумуляторга эга «ақлли» соатини 60 доллардан арзонроққа сотишни бошлади
17:12
«Кўнгилочар тадбирларни кўпайтириб юборяпмиз». Ўзбекистонда коронавирусдан касалланиш ортаётганининг сабаблари айтилди
17:10
Билиб қўйган яхши: Иссиқда қайси маҳсулотлар тез айнийди?
10:40
Диёр Имомхўжаев: Абрамовга на шахс на инсон сифатида ишонмайман. У тайёр етишиб турган "лола"ларга гулни узадиган боғбон бўлиб келди
10:38
Ислом Тўхтахўжаев: "Футболни тушунадиган инсон муаммо фақат ҳимояда эмаслигини билиб турганди"
10:37
Ташкилот раҳбари мухбир қизни «ётоққа» таклиф қилгани айтилмоқда
10:33
Мушаклар спазми: Оёқлар тунда оғришининг 9 сабаби
10:32
Тошкент шаҳар ҳокимлиги қўшиқчи Санжайга иш таклиф қилди
10:31
Тошкентда жарима тўламаган ҳайдовчиларни аниқлаш бўйича рейдлар бошланди
10:30
Олимлар коронавирус учун қопқон ўйлаб топишди
10:29
Толиблар Тожикистон билан чегарадаги туманни эгаллаб олди
10:28
У кетди! Юракда армон, дилда айтилмаган сўзлар билан... (Видео)
18:30
ФҲДЁ органлари фаолияти: экстерриториал тамойил амалда
09:37
Самарқандда бир-бирига туташ бўлган уйларда ёнғин содир бўлди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР