“TikTok” илк маротаба фойдаланувчилар сонини маълум қилди

“TikTok” илк маротаба фойдаланувчилар сонини маълум қилди

“TikTok” иловаси биринчи марта дунё бўйлаб фойдаланувчилар сони ҳақидаги маълумотларни ошкор қилди, дея хабар беради CNBC.

Шундай қилиб, маълумотларга кўра, Қўшма Штатларда ушбу иловадан фойдаланувчилар сони икки ярим йил ичида деярли 800 фоизга ошган. Яъни, “TikTok”дан 2018 йил январь ойида 11 миллион америкалик фойдаланган бўлса, 2020 йил июнига келиб бу рақам 91 миллионга етган. Айни пайтда эса мамлакатда уларнинг сони 100 миллиондан ошган.

Қайд этилишича, дунё бўйлаб “TikTok”дан фойдаланаётганлар сони ортиб бормоқда.

Масалан, 2018 йил январь ойида ушбу дастур деярли 55 миллион киши, 2020 йил июль ойида эса 689 миллион кишини ўзига жалб қила олган.

“Бундан ташқари, жорий ойда “TikTok” 2 миллиардлик юклаб олиш кўрсаткичидан ўтди”, дейилади хабарда.