Samsung букилувчи экранли ва 2 ҳафта қайта қувватлашсиз ишловчи смартфонларини тақдим этди

Samsung букилувчи экранли ва 2 ҳафта қайта қувватлашсиз ишловчи смартфонларини тақдим этди

Samsung компанияси ўзининг букилувчи экранли Galaxy Z Fold2 ва ўта кучли батареяга эга Galaxy M51 смартфонларини тақдим этдиGalaxy Z Fold2 сентябрь ўрталаридан сотувга чиқарилади.

Смартфон 6,2 дюймли Infinity-O ташқи экранига эга. Экран контентни смартфонни очмасдан кўриш имконини беради. Қурилма, шунингдек, 7,6 дюймли асосий экран билан жиҳозланган бўлиб, у ўта ингичка Ultra Thin Glass шишасидан тайёрланган.

Бундан ташқари, смартфон яхшиланган стереоэффектли ва овозни аниқроқ чиқарувчи қўш динамик билан жиҳозланган.

Смартфон 10 Мпли селфи-камера ва 12 Мпли уч модулли асосий камерага эга. Қурилма тезкор симли ва симсиз қувватланиш режимига эга 4500 мА-соатли аккумулятор, Snapdragon 865+ процессори, 12 Гб тезкор хотира ва 256 Гб ички хотира билан таъминланган. Қурилма Android 10 операцион тизими остида ишлайди.


Жанубий Корея компанияси, шунингдек, ўта кучли батареяга эга Galaxy M51 смартфонини намойиш қилган. Батарея кучи 7000 мА-соатни ташкил қилади. Қурилма 4 та, жумладан 64 Мпли камера олган.

Galaxy M51
Фото: Samsung

Эътиборлиси, смартфон батареяси унга қайта қувватланишсиз 2 ҳафта давомида ишлаш имконини беради.
Гаджет, шунингдек, Snapdragon 730 процессори, 6 Гб тезкор, 128 Гб ички хотира, 17 смли FHD+ дисплей билан таъминланган.

Асосий камера 64 Мпли асосий модул, 12 Мп ва 5 Мпли қўшимча модуллардан ташкил топган. Гаджетнинг олд камераси 32 Мп.
Қурилма 300 евро бошланғич нарх билан 11 сентябрдан сотувга чиқарилади.