“Zoom” асосчиси ҳисоботини эълон қилгандан сўнг бойлиги 6 млрд долларга ортди

“Zoom” асосчиси ҳисоботини эълон қилгандан сўнг бойлиги 6 млрд долларга ортди

“Zoom” видеоконференцалоқа хизмати асосчиси Эрик Юань 24 соат ичида 6 млрд доллар ишлаб топди ва бойлигини 23 млрд долларга етказди.

Бу ҳақда “Bloomberg” ёзмоқда.

Таэкидланишича, компаниянинг даромадлари рекорд даражада ўсганлигини маълум қилгандан сўнг, таҳлилчиларнинг прогнозидан ортиб, “Zoom” асосчисининг бойлиги кескин ошган.

“Zoom”нинг иккинчи чоракдаги даромади 663,5 миллион долларни ташкил этган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 355 фоизга кўпдир.

Молиявий ҳисоботни эълон қилиш фонида “Zoom” акциялари 40 фоиздан ошганлиги ҳисобига Юань 50 миллиондан ортиқ акцияларга эга бўлган.