» » «Apple» янги «iPhone»ни тақдим этди (Видео)

«Apple» янги «iPhone»ни тақдим этди (Видео)

Американинг «Apple» компанияси янги «iPhone 12»ни тақдим этди. Смартфон 13 октябрь куни Купертинода намойиш этилди.

Кутилганидек, мазкур моделнинг асосий хусусиятларидан бири 5G симсиз тармоқларини қўллаб-қувватлашидир.

Смартфон OLED-дисплейи ва ўта чидамли янги «Ceramic Shield» ойнасига эга. Шунингдек, у олдингиларига қараганда 11 фоизга юпқалашди, 15 фоизга кичрайди ва енгиллашди.

Гаджетнинг дизайни четларининг текислигидан «iPhone 4» ва «iPhone 5», шунингдек, «iPad»га ўхшаб кетади.

Ушбу моделнинг ҳам аввалгиси сингари иккита камераси бор. «Apple» ёруғлик манбаига қарши суратга олиш имконини берадиган янги «Smart HDR 3» функцияси ҳақида маълум қилди. Шунингдек, янгиланган камерада тунги суратга олиш тартиби яхшилангани айтилмоқда.

«iPhone 12» дисплейининг диагонали 6,1 дюймни ташкил этади.

Янги модель бешта рангда сотувга чиқарилади — қора, оқ, қизил, яшил ва кўк.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

14:29
Тил софлигини сақлаш – ҳар бир ўзбекнинг бурчи
14:27
Она тилимизга эҳтиром ва садоқат
14:24
Власти Швеции ввели карантинные меры из-за распространения COVID-19
14:23
Как на Android видеть кто звонит с неизвестного номера
10:40
Мактаб фаррошлари синф хоналарни йиғиштириши керак эмасми?
10:39
Алишер Навоий ордени таъсис этилади
10:37
Метро йўлаклари қўлқопларга тўлганига муносабат билдирилди
10:33
Шомуродов “Женоа”да дебют ўйинини ўтказди
10:28
Андижонда аянчли ЙТҲ: икки киши ҳалок бўлди, тўрт киши касалхонага тушди
10:23
Йил жангига саноқли кунлар қолди: Нурмагомедов нимадан хавотирда?
10:18
Бош прокуратура биноси олдида пикет уюштирилди
10:16
Коронавирусни даволашда самарали дори аниқланди
10:14
Пенсия тайинлашда талаб қилинадиган ҳужжат турлари қисқарди
09:30
Жиззах шаҳридаги сектор раҳбарлари бозордаги нархлар билан танишди
11:48
Самарқанддан ўғирланган тарихий кошинлар Лондон аэропортида қўлга туширилди
11:45
РПЛ. Ёзнинг энг қиммат трансферлари. Шомуродов нечанчи ўринда?
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР