» » Ўзбекистон интернет эркинлиги рейтингида сўнгги ўнликдан жой олди

Ўзбекистон интернет эркинлиги рейтингида сўнгги ўнликдан жой олди

Freedom House нодавлат ташкилоти интернетдаги эркинликка доир “Freedom on the Net 2020” анъанавий ҳисоботини тақдим этди. Унда Ўзбекистон интернет эркин бўлмаган мамлакатлар рўйхатида қайд этилган.

Рейтингнинг сўнгги поғонасидан қаторасига олтинчи йил Хитой жой олди. Кузатувчилар ХХРда айниқса пандемия даврида интернет цензура даражаси сезиларли ошганини қайд этишган. Мамлакатда онлайн эркинлик 100 баллдан 10 баллга баҳоланган холос.

Тадқиқотчилар интернетдаги эркинликка таҳдидларни 9 хил тоифага бўлишган. Ҳисобот даврида (2019 йил июнидан 2020 йил майигача) ушбу 9 хил тоифа инцидентларнинг барчаси кузатилган давлатлар 2та: Хитой ва Ўзбекистон.

Қайд этилишича, юқоридаги муддатда Хитой ва Ўзбекистонда:

  • ижтимоий тармоқлар ёки коммуникация платформалари блокланган;
  • сиёсий, ижтимоий ёки диний контентга тўсиқ қўйилган;
  • АКТ тармоқлари қасддан бузилган;
  • ҳукуматпараст изоҳчилар онлайн муҳокамаларни манипуляция қилган;
  • цензурани кучайтирувчи янги қонун ёхуд норматив ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинган;
  • кузатувларни кучайтирувчи ёки анонимликни чекловчи янги қонун ёхуд норматив ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинган;
  • интернетда сиёсий ёки ижтимоий контент яратган блогер ёки тармоқ фойдаланувчиси ҳибсга олинган;
  • блогер ёки тармоқ фойдаланувчиси жисмоний ҳужумга учраган;
  • ҳукумат танқидчилари ёки инсон ҳуқуқлари ташкилотларига техник ҳужумлар бўлган.

Ҳисоботда 65та давлатдаги онлайн эркинлик ҳолатига баҳо берилган бўлиб, дунёдаги интернет фойдаланувчиларининг 87 фоизи шу мамлакатларда яшайди. Улардан 9тасида юқорида санаб ўтилган 9 хил тоифа инцидентларнинг бирортаси ҳам рўй бермаган. 65та давлатдан 15тасида виртуал майдон эркин, 28тасида қисман эркин ва 22тасида эркин эмас деб топилган.

Рейтингни 100 баллдан 95 балл тўплаган Исландия бошқариб турибди. Юқори бешликда Эстония, Канада, Германия ва Буюк Британия ҳам бор.

Ўзбекистон 27 балл (ўтган йилгига нисбатан +1) билан 57-ўриндан жой олган. Мамлакатни кейинги учта ўриндаги Миср, Покистон ва Саудия Арабистонидан бир балл фарқлаб турибди.

Евросиё гуруҳи сифатида кўрсатилган 9та давлат ичида эса Ўзбекистон охирги ўринда.

Ўзбекистонга оид шарҳда мамлакатда интернетдан фойдаланувчилар сони ошиб бораётгани, аммо интернетга кириш имконияти ҳудудларга қараб фарқланиши, ваҳоланки ҳукумат интернет қамрови ва тезлигини оширишга ваъда бергани айтилади.

Шунингдек, аҳоли даромадларига нисбатан олганда Ўзбекистонда интернет нархи қимматлигича қолаётгани таъкидланган. Шу боисдан бу пункт учун белгиланган 3 баллдан 0 балл қўйилган.

Таъкидланишича, АКТ соҳасида давлат компаниялари доминантлик қилмоқда. «Ўзбектелеком» монополияси сақланиб турибди, мобиль интернет хизматларини кўрсатувчи 5та оператордан 3таси давлатга қарашли. Ўзбекистон телекоммуникация бозорига киришдаги тўсиқлар сабаб бу пункт учун мамлакатга 6 баллдан 1 балл берилган холос.

Тадқиқотчилар ўзбек интернет-медиасидаги цензурага тўхталиб, ҳолатни 4 баллдан 1 баллга баҳолаган. Сардоба фожиасига давлат телевидениесининг муносабатини радиоэфирда танқид қилган икки журналист ишдан бўшатилгани, техноген офат ҳақида Facebook'да ёзган ЎзА журналисти ҳам ишдан бўшагани, Telegram каналида Сардоба ҳақида ёзган блогер АОКАдан унга қўнғироқ бўлганини айгани, Facebook юзерларидан бири мансабдорни ҳақоратлагани учун 10 суткага қамаб қўйилгани каби ўнга яқин воқеалар санаб чиқилган.

Freedom House Ўзбекистонда онлайн ресурслар блокланиши ёки контент ўчириб ташланиши шаффоф эмаслиги, бу жараёнлар норасмий тарзда ҳал этилиши важидан, бу банд бўйича мамлакатга ноль балл берган.

Шунингдек, журналистлар ёки интернетда коммент қолдирувчиларнинг ўз-ўзини цензура қилиши борлиги боис, бу борада 4 баллдан 1 балл қўйилган. Умуман олганда, ҳисоботда Ўзбекистондаги сўз ва интернет эркинлигига оид бир неча ўнлаб инцидентлар эслаб ўтилган.

Таъкидлаш лозим, президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда очиқлик сиёсати ва демократик ўзгаришлар ортга қайтмаслиги ҳақида бир неча бор баёнот берган. Давлат раҳбари сўнгги чиқишларидан бирида эндиликда интернетга тўсиқ қўйилмаслиги, ОАВ билан мулоқот қилмаган раҳбарларнинг келажаги йўқлигини таъкидлаган эди.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

14:29
Тил софлигини сақлаш – ҳар бир ўзбекнинг бурчи
14:27
Она тилимизга эҳтиром ва садоқат
14:24
Власти Швеции ввели карантинные меры из-за распространения COVID-19
14:23
Как на Android видеть кто звонит с неизвестного номера
10:40
Мактаб фаррошлари синф хоналарни йиғиштириши керак эмасми?
10:39
Алишер Навоий ордени таъсис этилади
10:37
Метро йўлаклари қўлқопларга тўлганига муносабат билдирилди
10:33
Шомуродов “Женоа”да дебют ўйинини ўтказди
10:28
Андижонда аянчли ЙТҲ: икки киши ҳалок бўлди, тўрт киши касалхонага тушди
10:23
Йил жангига саноқли кунлар қолди: Нурмагомедов нимадан хавотирда?
10:18
Бош прокуратура биноси олдида пикет уюштирилди
10:16
Коронавирусни даволашда самарали дори аниқланди
10:14
Пенсия тайинлашда талаб қилинадиган ҳужжат турлари қисқарди
09:30
Жиззах шаҳридаги сектор раҳбарлари бозордаги нархлар билан танишди
11:48
Самарқанддан ўғирланган тарихий кошинлар Лондон аэропортида қўлга туширилди
11:45
РПЛ. Ёзнинг энг қиммат трансферлари. Шомуродов нечанчи ўринда?
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР