» » Beeline Uzbekistan бош дирeктори муддатидан аввал ишдан олинди

Beeline Uzbekistan бош дирeктори муддатидан аввал ишдан олинди

2020 йилнинг 27 октябрь куни VEON компаниялар гуруҳи (Ўзбекистондаги Beeline бренди) раҳбари Кан Терзиоглу берган хабарга кўра, Unitel МЧЖ Бош директори Сергей Афонин компанияни тарк этмоқда. Лекин топ-менежер билан тузилган шартнома муддати фақат келаси йилнинг март ойида тугаши керак эди, деб ёзади UZZOOM нашри.

VEON матнида Афониннинг ишдан бўшатилишига «оилавий шароитлар» ва «глобал пандемия пайтида саёҳатларга бўлган чекловлар» сабаб бўлганлиги айтилган.

Бироқ, UZZOOM муҳаррирлари билан суҳбатлашган телекоммуникациялар бозори экспертлари Beeline Uzbekistan’нинг еттинчи бош директорининг шартномасини муддатидан олдин бекор қилинишининг ҳақиқий сабаби – оператор абонентлар базасининг атиги бир ярим йил ичида 22 фоиздан кўпроғига камайиши, деб ўйлашмоқда. Мутлақ рақамларда «Билайн»нинг Афонин етакчилигидаги зарари 2 миллион кишидан ошган (9 109 199 дан 7 091 302 уланишгача).

UZZOOM аввалроқ Beeline оператори 2020 йилни уяли алоқа бозорининг етакчиси сифатида бошлаб, уни учинчи ўринда тугатиб, нафақат Ucell’га, балки Uzmobile’га ҳам ўрнини бўшатиб бериши мумкинлиги ҳақида ёзган эди. Учинчи чорак натижалари фақат ноябрда эълон қилинади, аммо ҳозирда кўплаб инсайдерлар бир пайтлар энг йирик уяли алоқа операторининг бозор улушининг янада пасайишини тасдиқламоқда. Ва бош директорнинг йўқлиги (Афониннинг ўрнига номзод ҳали аниқ эмас) компаниянинг мавқеини яхшилаши эҳтимолдан йироқ.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

20:16
Туркманистонда автомобиллар кузовида қора рангли элементлар бўлиши тақиқланди
18:46
Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ўн тўртинчи сессиясида учта масала кўрилди
10:04
2 қаватдан юқори шахсий уйлар қурилиши назоратга олинади
10:00
Махсус комиссиянинг қарори: 1 декабрдан яна бир фаолият турига рухсат берилди
09:58
«Яшиндек ёпириламиз». Эрон ядро олимининг ўлими учун қасос олмоқчи
09:57
Полиция Марадонанинг ўлимида ҳамширадан гумон қилмоқда
09:55
АОКА расмий баёнот берди
09:54
Қўшиқчи Санжайнинг «иши» судга оширилди
09:52
Кучли шамол ва қор кўчкиси хавфи сабаб водийга йўл вақтинча ёпилди
09:51
Тошкент яқинида журналист ҳужумга учради. Ҳолат бўйича Бош прокуратура баёнот берди
13:37
Андижонда қийноққа солинган фуқаро иши бўйича ички ишлар ходимларига суд ҳукми эълон қилинди
13:07
Қовун экспортида Ўзбекистоннинг жаҳон бозоридаги ўрни ва потенциали
12:57
Жиззах: "Нур" кафесидаги ёнғин бартараф этилди, воқеа жойидан репортаж
09:34
Чиноздаги ёнғиннинг сабаби маълум бўлди
09:31
Бўстонлиқ ва Зоминда янги дор йўллари қурилади
09:28
Бош прокуратура: «EQUINOX сотиб олинган, TRAILBLAZER эмас»
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР