Сегодня:
Жиззах C
Breaking news
Бугун Жиззах вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси томонидан...
«Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Қонунга киритилган қўшимчаларга кўра,...
Томир тортиши бирор касалликдан дарак берадими? Бу ҳолатнинг келиб чиқиш сабаби...
Урганч туманидаги Бекобод қишлоғида яшовчи П.К. никоҳсиз яшаётган турмуш ўртоғи...
Қиш мавсумида музли йўлларда машина бошқариш жуда мушкул. Россияда тасвирга...
Ёш йигитларнинг мушаклари етилган эркаклар мушагидан фарқ қилади.  ...
Тошкент вилояти Зангиота туманидаги 16-сонли мактабгача таълим ташкилотида...
Бош прокуратура ва Ички ишлар вазирлигининг “Ижро ҳужжатлари талабларини...
Одамлар прокурорларга ёруғ юз билан қараши керак, деди президент Шавкат...
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Судялар ва уларнинг оила...
Қайси уяли алоқа компанияси мижозисиз? Агар улар бир нечта бўлса, асосийси қайси?
» » Telegram фойдаланувчилари сони уч кунда 25 миллионга кўпайиб, 500 миллионга етди

Telegram фойдаланувчилари сони уч кунда 25 миллионга кўпайиб, 500 миллионга етди

13 янв 2021, 09:23, User
0 комментариев    428 Кўрилган

Telegram мессенжерида фаол фойдаланувчилар сони 500 миллион нафардан ошди. Бу ҳақда Telegram асосчиси Павел Дуров ўз каналида эълон қилди. Шунингдек, Telegram'нинг ўзи ҳам бу маълумотни фойдаланувчиларга хушхабар деб юборди.

«Telegram'нинг фаол фойдаланувчилари сони 500 миллиондан ошди. Охирги 72 соат ичида Telegram'га яна 25 миллион фойдаланувчи қўшилди. Раҳмат, бу натижага сиз каби дўстларини Telegram'га таклиф қилган фойдаланувчилар эвазига эришдик. Агар охирги кунларда бизга қўшилган дўстларингиз бўлса, уларни Telegram'нинг ажойиб қулайликларидан фойдаланган ҳолда – масалан, жонли стикерлар ёки видеохабар орқали табриклашингиз мумкин», дейилган Telegram фойдаланувчиларга юборган хабарда.

Дуров ўз каналида ёзишича, охирги кунлардаги ўсишнинг 38 фоизи Осиё қитъасига, 27 фоизи Европага, 21 фоизи эса Лотин Америкасига тўғри келган. Telegram'га ўтган йил кунига 1,5 миллион янги фойдаланувчи қўшилган вақтлар ҳам бўлган ва бу галги рақамлар барча рекордлар янгиланганини кўрсатади.

Дуров баёнотида WhatsApp'ни танқид қилишга ҳам улгурди: «Одамлар ортиқ технологик монополлар қўлида ўйинчоқ бўлишни, маълумотлари тарқалиш хавфи билан яшашни истамайди. Эндиликда ярим миллиардли аудиторияга эга Telegram хавфсизликни хоҳлайдиганлар учун қулай жойга айланди. Биз бу масъулиятни тушунамиз ва сизни уялтириб қўймаймиз».

Дуров янги фойдаланувчиларга 2018 йилги мурожаатини ўқишни тавсия қилди: «Telegram'дан бир неча йилдан буён фойдаланаётганлар биз шахсий маълумотларни сақлашда ишончли бўлиш билан бирга ривожланишдан ҳам тўхтаб қолмаганимизни билишади. Telegram'га янги қўшилганларга эса 2018 йилги постимни ўқишларини тавсия қиламан:

Сиз – фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш бизнинг асосий мақсадимиз бўлган ва шундай бўлиб қолади. Telegram'нинг бўйсунадиган, ҳисоб берадиган рекламачилари ёки акционерлари йўқ. Биз ҳеч қандай ташкилот ва давлат идоралари билан ҳамкорлик қилмаймиз. 2013 йил августда очилганимиздан буён учинчи томонга бир байт ҳам маълумот бермаганмиз.

Бундай қилишимиздан мақсад шуки, Telegram'ни шунчаки илова деб эмас, ғоя деб биламиз. Ғояки, сайёрадаги ҳар бир инсоннинг ҳуқуқи ҳимояланиши кераклигини тарғиб қилувчи ғоя», деб ёзганди Дуров ўша постида.

Олдинроқ Facebook 2019 йилда 19 миллиард долларга сотиб олган WhatsApp эндиликда фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотлари Facebook'га юборилишини маълум қилганди. Бу кўпчиликнинг норозилигига сабаб бўлиб, одамлар ёппасига WhatsApp'дан Telegram'га ўта бошлаганди.

скачать dle 12.0
Ўхшаш хабарлар:
20 окт 2020, 10:40    385    0
Мактаб ўқувчиларининг ўзларининг орқасидан синфини йиғиштириши учун навбатчилик ташкил қилиши ҳам...
Фикрлар
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив