Huawei нархи деярли 3000 “кўкат“ бўлган янги смартфонни намойиш қилди

Huawei нархи деярли 3000 “кўкат“ бўлган янги смартфонни намойиш қилди

Хитойнинг технологик гиганти Huawei кеча, 22 февраль куни ўзининг янги қатланадиган ёхуд планшет ва телефон иккитаси бирда бўлган Mate Х2 смартфонини намойиш қилди. Бу ҳақда компания веб-сайтида хабар қилинган.

Маълум қилинишича, янги қурилманинг ташқи ва ички экранлари синхрон равишда ҳамда бир вақтнинг ўзида турли хил вазифаларни ҳам бажариши мумкин. Тахланадиган қурилма ҳам ичкарига, ҳам ташқарига қайрилади.

Хабарга кўра, АҚШ санкциялари остида ушбу қурилма учун керакли чипларни етказиш тўхтатилган. Шу сабабли смартфоннинг чиқарилиши хавф остида бўлган.

Санкциялар босими остида Huawei ушбу смартфонлар учун Тайваннинг TSMC компанияси томонидан ишлаб чиқарилган янги “Kirin” чипини қўлга киритган. Компания веб-сайтида қайд этилишича, компания Mate Х2 ишлаб чиқариш учун етарли микросхемаларга эга.

Янги смартфоннинг асосий хусусиятлари:

•  Ташқи дисплей – 16 см, ички – 20 см;

•  тўртта камера: 50 мегапикселли Ultra Vision камера, 16 мегапикселли кинокамера, 12 мегапикселли телефото ва 10 карра катталаштириш учун 8 мегапикселли камера;

•  16 МП олд камера;

•  8 Гб тизим хотираси;

•  256 Гб хотира (512 Гб қимматроқ версияда);

•  Huawei “Kirin” 9000 процессори;

•  4500 мА / соат қувватга эга аккумулятор;

•  ОС EMUI 11.0 (Андроид 10 асосида) ишлаш.

Estamos en la era de los teléfonos plegables – Mood Geek

Хитойда ушбу смартфоннинг сотуви 25 февралда бошланади. Қурилманинг базавий версияси 2785 АҚШ доллари, 512 Гбли версияси эса 2940 АҚШ долларида баҳоланмоқда. Дастлиб Huawei Mate Х2 фақат Хитой ички бозорида сотилади.