Гулистон туманидаги 27-мактабнинг информатика синф хонаси замонавий компютер жиҳозлари ва ўқув мебеллари билан таъминланиб, фойдаланишга топширилди

Гулистон туманидаги 27-мактабнинг информатика синф хонаси замонавий компютер жиҳозлари ва ўқув мебеллари билан таъминланиб, фойдаланишга топширилди

Бугунги кунда Давлатимиз томонидан ёшларга ахборот технологиялари ҳамда дастурлаш соҳасида таълим олишда кенг имкониятлар яратиб берилмоқда. Бугунги кунда Давлатимиз томонидан ёшларга ахборот технологиялари ҳамда дастурлаш соҳасида таълим олишда кенг имкониятлар яратиб берилмоқда.
Жорий йилни “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” деб еълон қилиниши шундан далолатдир. Бу ўтган йилларда жамиятнинг интеллектуал ва инноватсион салоҳиятини йуксалтириш ё‘лида бошланган прогрессив ислоҳотларнинг мантиқий давомидир, десак, муболаға бўлмайди.
Мазкур долзарб ё‘налишдаги мақсадларга еришишда ахборот-коммуникатсия технологияларини жадал ривожлантириш, соҳа билан машғул ёшлар контингентини кўпайтириш, шубҳасиз, муҳим аҳамият касб етмоқда.
Бугун 8-октабр куни Сирдарё вилояти Гулистон туманидаги 27-сонли “Кимё ва биология фанларига ихтисослаштирилган мактаб”ининг информатика синф хонаси замонавий компйутер жиҳозлари ва  ўқув мебеллари билан Ахборот технологиялари ва коммуникатсияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан таъминланиб, фойдаланишга топширилди.
Бугунги кунда Сирдарё вилоятда ахборот технологияларининг ўқитилишини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, меҳнат бозорининг малакали ИТ-мутахассисларга бўлган талабини қондириш ё‘налишларида бир қатор вазифалар амалга оширилди.  Республикада биринчилардан бўлиб, 190 та мактабгача таълим ва 315 та халқ таълими обйектларига тўлиқ оптик толали алоқа линиялари ташкил етилди ва йуқори тезликдаги Интернет тармоғига уланиш имконияти билан таъминланди.
Гулистон шаҳрида Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки – ИТ Паркнинг филиали ташкил етилиб, технопаркда маҳаллий ёшлар, тадбиркорлар, янги ҳунар ўрганиш истагида бўлган фуқаролар учун кенг имкониятлар ешигини очди. Бу йерда 15 дан ортиқ ахборот технологиялари соҳасида хизмат кўрсатадиган корхоналарни жойлаштириш билан 100 дан ортиқ иш ўринлари яратилди.
Гулистон шаҳридаги 1-сонли хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб интернати негизида информатика ва ахборот технологияларини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган таянч мактаби ташкил етилди. Мазкур мактабда 2020-2021 ўқув йили учун 33 нафар, 2021-2022 ўқув йили учун 61 нафар ўқувчи 7-синфга қабул қилиниб, жами 94 нафар ўқувчилар таълим олмоқда.
2021-йилда 5 та, 2022-йилда 3 та ва 2023-йилда 2 та ихтисослаштирилган мактаб ташкил етилиши кўзда тутилган.    
Аҳолининг рақамли технологияларда ишлаш кўникмаларини ошириш мақсадида Республикада биринчилардан бўлиб, вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида жами 11 та рақамли технологиялар ўқув марказлари ташкил етилиб, 24 та ўқитувчи-тренерлар фаолият олиб боришмоқда. Ушбу марказларда компйутер саводхонлиги, дастурлаш, робототехника, веб ва мобил иловалар яратиш ва бошқа ё‘налишлар бўйича 2019-2020 йилларда 1319 нафар, 2021-йилда 1 458 нафар жами 2 777 нафар тингловчи жалб қилиниб, 1 770 нафари тамомлаган.
Шу билан бирга,  Сирдарё вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида жами 100 дан ортиқ турли тадбирлар ўтказилиб, ушбу тадбирларга 5000 дан ортиқ ёшлар жалб қилинди ва ИТ соҳасида яратилаётган шарт-шароитлар билан таништирилди.