Honor айфонни эслатувчи смартфонини тақдим этди — ростдан ҳам ўхшайдими?

Honor айфонни эслатувчи смартфонини тақдим этди — ростдан ҳам ўхшайдими?

10 май куни Хитойда Honor Play 30 смартфони тақдим этилди — Snapdragon 480+ 5G процессори, катта аккумуляторга эга ва кўринишидан iPhone 13 га жуда ўхшаш...

Смартфоннинг 6,5-дюймли суюқ-кристалл дисплейи (720p) 5 МП селфи-камера учун томчисимон кесимга эга. Орт панели дизайни, айниқса, камералар блоки янги Apple телефонлариникини эслатади. Бироқ бу блокда атиги биттагина 13 мегапикселли камера ва ёруғлик диодли чақин жойлаштирилган, холос.

Оператив хотираси — 4/8 ГБ, ички хотираси — 128 ГБ, microSD слоти хотирани 512 гигабайтгача кенгайтириш имконини беради.

Аккумулятори сиғими — 5000 мАс, бироқ фақат 10 Вт қувватлаш технологиясида ишлайди.

Нархи ҳозирча номаълум, айфонга фақат кўриниши ўхшовчи смартфон қиммат бўлмаса керак.