DataLife Engine > Технология > Huawei 5G да қувватланадиган планшетни тақдим этди

Huawei 5G да қувватланадиган планшетни тақдим этди

Huawei компанияси 5Gни кейинги авлод планшетли маҳсулотлари қаторига қўшди. Huawei MatePad Pro 5G деб номланган ушбу янги планшетлар технологик ҳаётга янги нафас олиб кирди. 
Ва ниҳоят, биз 5G технологиясини имкониятларидан фойдалана оламиз. Аниқроқ айтганда, 5G технологияси айниқса бу йил жуда кўп оммалашмоқда. Смартфонлардан кейин планшетлар тармоғи 5G маҳсулотларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйди.

Huawei MatePad Pro 5G деб номлаган янги планшет 2560х1600 ўлчамдаги 10,8 дюймли экран билан фойдаланувчиларни қаршиламоқда. Huawei'нинг янги авлод процессори Кирин 990 чиплари билан жиҳозланган ушбу маҳсулот ўзининг 8 Гб хотираси ва 256/512 ГБ ички хотираси билан ҳайратга солади.

EMUI 10.0.1 интерфейси билан Андроид 10 операцион тизимида ишлайдиган MatePad Pro 5G Google мобил хизматлари ўрнига Huawei мобил хизматларидан фойдаланишни маъқул кўради.

Планшет 13 мегапикселли ф/1.8 диафрагма орқа камераси ва видео қўнғироқлар учун 8 мегапикселли ф/2.0 олд камера билан бирга келади.

Тўртта Ҳарман Кардон сертификатига эга динамиклар билан бирга келган ушбу модел тўлиқ қувват билан 7.250 mAch қувватга эга, 40 Втда тезкор зарядланади. Apple’нинг iPad Pro моделлари билан рақобатлашадиган Huawei'нинг 5G планшетининг нархи 799 еврога тенг.

скачать dle 12.0



Вернуться назад