Суратга олиш, ўйин ўйнаш ва мусиқа тинглаш учун мўлжалланган Sony Xperia 5 II флагмани тақдим этилди

Суратга олиш, ўйин ўйнаш ва мусиқа тинглаш учун мўлжалланган Sony Xperia 5 II флагмани тақдим этилди

Sony компанияси ўзининг Xperia 5 II флагман смартфонини тақдим этди, деб хабар беради «4PDA.ru».

Янги модель Япония компанияси муҳандислари томонидан бир нечта талаблар инобатга олинганган ҳолда яратилган: камералар имконияти кенгайтирилган, ўйин ва бошқа мобил иловалардаги юқори ишчанлик, бешинч авлод алоқа тармоғини қўллаб-қувватлаш ва ҳоказо.

Snapdragon 865 процессори базасидаги смартфон 6,1 дюймли OLED-дисплейга эга бўлиб, 120 герцли экран янгиланишни қўллаб-қувватлайди. Бундан ташқари созламалар менюсида экранни томоша қилиш ва калибровкали контентини яратишнинг махсус режими ҳам мавжуд бўлиб, у профессионал мониторларга мос келади.

Ишлаб чиқаришувчи қурилманинг овоз чиқарсиҳ қисмига ҳам алоҳида эътибор қаратган бўлиб, Sony Xperia 5 II’га Dolby Atmos технологиясини ўрнатган ва 3,5 миллиметрли разёмни сақлаб қолган. Гаджетда иккита стереодинамик мавжуд — корпуснинг юқори ва пастки қисмида биттадан.

Sony Xperia 5 II’нинг асосий камера модулида бирданига учта датчик тақдим этилган — уларнинг фокус оралиғи 16, 24 ва 70 миллиметрни ташкил этади. Шундай қилиб, смартфон стандарт портрет объектив, кенг бурчак ва суратга олишда телевик функциясини таъминлай олади. Ишлаб чиқарувчи камераларни яратишда таниқли Zeiss компанияси оптикаларидан фойдаланган.

Фото: «4Pda.ru»
Флагманга сиғими 4000 мА/соатга тенг ва 21 ватли тезкор қувватланишга эга аккумулятор ўрнатилган. Янги модель геймерлар учун мўлжаллангани ҳисобга олиниб, Sony унга батареяни назорат қилишнинг махсус режими ва замонавий совутиш тизимини ўрнатган. Қурилма 30 дақиқада 50 фоизга қувватланади, корпуси эса IP65/68 стандарти бўйича ҳимояланган.

Техник тавсифи:
Дисплей: OLED, 6,1", Full HD+, 120 Гц, 21:9;
Процессор: Snapdragon 865;
Тезкор хотира: 8 Гб;
Ички хотира: 128/256 Гб;
Асосий камера: 12 Мп (ф/2.2, 16 мм) + 12 Мп (ф/2.4, 70 мм) + 12 Мп (ф/1.7, 24 мм);
Фронтал камера: 8 Мп;
Аккумулятор: 4000 мА/соат;
Ўлчамлари: 158 х 68 х 8 мм;
Оғирлиги: 163 грамм.
Нархи 900 доллар атрофида бўлган смартфонга олдиндан буюртма бериш 17 сентябрь куни бошланган бўлиб, у 18 октябрга қадар давом этади.