Mobiuz ва Perfectum хусусийлаштирилади

Mobiuz ва Perfectum хусусийлаштирилади

Mobiuz ва Perfectum босқичма-босқич хусусийлаштирилади.

Бу ҳақда Ўзбекистон Президентнинг “Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонида қайд этилди.

Ҳозирда Mobiuz`нинг 100 фоиз, Perfectum`нинг 65 фоиз акциялари давлатга тегишли. Уларнинг ҳар иккаласи ҳам хусусийлаштиришдан олдин тайёрлаш ва инвестициявий жозибадорлигини ошириш орқали оммавий савдоларда тўлиқлигича давлат акция пакетлари (улушлари) сотиладиган корхоналар рўйхатига киритилган.

Фармонда айтилишича, шу ва бошқа компанияларда давлат улушини сақлаб қолиш илғор технологияларни жорий этишга, меҳнат унумдорлигини оширишга, хусусий капитални фаол жалб қилган ҳолда янги иш ўринларини яратишга халақит беряпти.

Давлат оператори ҳисобланган бошқа бир компания Ucell корпоратив бошқарув ва молиявий аудит жорий этиладиган, операцион самарадорлиги ошириладиган давлат иштирокидаги корхоналар рўйхатига тушган.

2013 йилгча Ўзбекистонда MTS хусусий оператори (“Uzdunrobita” МЧЖ) фаолият юрита эди. 2014 йилда унинг негизида давлат улуши 49,9 фоиз бўлган “UMS” МЧЖ ташкил этилди. 2016 йилга келиб, компаниядаги давлат улуши 100 фоизга етди. 2019 йилда оператор ребрендингдан сўнгра Mobiuz номи билан атала бошлади.