» » Сохта “табиб”ларга ишониб, соғлигингизни хавф остига қўйманг!

Сохта “табиб”ларга ишониб, соғлигингизни хавф остига қўйманг!

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар:  Telegram-каналга уланинг

Инсон ҳаёти давомида турли касалликларга дучор бўлади. Касалликдан фориғ бўлиш йўлини излар экан, бемор даволашнинг турли усулларига, жумладан замонавий тиббиётга, халқ табобати усулларига ва илоҳий шифога мурожаат қилади.

Маълумки, замонавий тиббиёт илмий асосланган ва клиник амалиётда ўз тасдиғини топган натижаларга, халқ табобати эса узоқ йиллик кузатув, синов ва тажриба натижаларига таянади. Илоҳий шифонинг асосини эса ишонч ва эътиқод ташкил этади.

Инсон руҳияти орқали даволашни мақсад қилган яна бир тоифа табиблар борки, ҳамма вақт ҳам уларнинг усулларини қувватлаб бўлмайди.

Жумладан, гипноз ва экстрасенслик қобилиятларидан фойдаланиш орқали, биоток ва энергетика майдонлари ҳамда турли диний удумларни қўллаш ёрдамида даволашга уриниш ана шулар жумласидандир.

Касалликларни турли ноодатий йўллар билан даволашга даъвогарлик қилаётган фирибгарларни ҳаётимизда кўп учратамиз. Бу борада ижтимоий тармоқларда қизғин мулоҳазалар бўлганлигини кўпчилик эслайди ҳам.

Шу ўринда аҳолининг ишонч ва эътиқодидан фойдаланиб, соҳта табиблик фаолияти билан шуғулланаётган айрим кимсаларнинг алдовига учраб қолишдан огоҳ этмоқчимиз.

Ноодатий йўллар билан даволашни таклиф қилаётган айрим сохта табиблар таъсирига тушиб қолишдан эҳтиёт бўлинг.

Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 29 декабрда 3111 рақам билан рўйхатдан ўтказилган “Халқ табобати усулларидан фойдаланган ҳолда тиббий фаолият кўрсатиш тартиби ва ҳажмлари тўғрисида”ги низомда ҳам оккультизм-афсун, шунингдек диний маросимлар орқали касалликларни даволаш халқ табобати ҳисобланмаслиги кўрсатиб ўтилган.

Шу боисдан юртдошларимиздан муқаддас динимиз номидан фойдаланиб, сохта обрў орттиришга уринаётган товламачилардан эҳтиёт бўлишларини ва ўз соғликларини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз.

скачать dle 12.0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь. Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо зайти на сайт под своим именем.
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

16:20
Олий Мажлиси қонунчилик палатаси спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов ишчи гуруҳи билан Жиззах вилоятида бўлди
10:38
Маҳалла олий таълим кўмагида “маданият ўчоғига” айланади
15:32
Жиззахда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг янги таҳрирдаги лойиҳасини муҳокамаси ўтказилди
11:46
Бугун яшанг, эртага эмас
10:16
Журналистлар 1 ҳафта ичида экологик муаммоларни ёритиш бўйича малака оширади
08:52
Сурхондарёда ҳамширанинг хатоси сабаб 7 синф қиз фалаж бўлиб қолди
08:50
Расул Кушербаев: "Жияним очиқ чуқурчасига тушиб кетиб, ифлос сувдан вафот этган"
08:46
ЕЧЛ. «Реал» ва «Манчестер Сити» яримфиналда, «Ливерпуль» мусобақа билан хайрлашди
08:43
Номаҳрамлар билан СМС орқали гаплашиш
08:42
Ислом Каримовнинг невараси россиялик блогер Амиран Сардаровга турмушга чиқди (видео)
22:37
Бугун ЕЧЛнинг навбатдаги ярим финалчилари номи аниқланади
22:36
“Ювентус”: Роналду ўрнига келадиган юлдуз номи маълум бўлди
22:35
Шифокорлар коронавирусда ўлим хавфини уч баравар оширадиган омилни аниқлашди
22:33
ОЧЛ-2021. Машарипов дастлабки 2 турни ўтказиб юборади
22:31
Йўлда қуш фожиага сабаб бўлди
22:29
Пойтахтимиз Ўзбекистон пойтахтига ўхшасин-да!
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР