» » Ўзбекистонда коронавирусни даволаш учун ишлаб чиқилган препарат Соғлиқни сақлаш вазирлигининг COVID-19га қарши дорилар баённомасига киритилди

Ўзбекистонда коронавирусни даволаш учун ишлаб чиқилган препарат Соғлиқни сақлаш вазирлигининг COVID-19га қарши дорилар баённомасига киритилди

Ўзбекистон Фанлар академияси Биоорганик кимё институти олимлари томонидан коронавирусни даволаш учун ишлаб чиқилган “Рутан” препарати Соғлиқни сақлаш вазирлигининг COVID-19га қарши дорилар баённомасига киритилган. Бу ҳақда Инновацион ривожланиш вазирлиги хабар бермоқда.   

Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга чалинган беморларни даволашда, шунингдек, ўткир респиратор инфекция билан боғлиқ дастлабки ҳолсизлик белгилари аниқланганда шифокор тавсиясига кўра мазкур препаратнинг қўлланилишини маъқуллаган.

Ўзбек препарати Rhus coriaria ўсимлиги асосида яратилган бўлиб, "Рутан" деб номланган. Клиник синовлар шуни кўрсатмоқдаки, янги препарат грипп вирусининг турли штаммлари, шунингдек COVID-19га қарши самарали таъсир кўрсатади. Препарат САРС-CОВ-2 фермент тизимларини бостиради ва "цитокин бўрони" ривожланишига тўсқинлик қилади. Шу асосда бугунги кунда ўртача оғирликдаги коронавирусли беморларни даволаш учун ундан фойдаланишга рухсат берилган.

Рутан препаратининг афзалликлари паст даражадаги заҳарланиш, юқори самарадорлик ва ножўя таъсирларнинг йўқлигидан иборат. Даволаш курсининг нархи 100 минг сўмни ташкил қилади. Ўзбекистонда шифокорлари ҳолсизликнинг дастлабки белгилари пайдо бўлгач, дарҳол препаратни қабул қилишни тавсия қилишмоқда.

Клиник синовлар доридан етти ёшдан бошлаб фойдаланиш мумкинлигини кўрсатган. Таблеткалардан кунига икки марта фойдаланиш натижасида вируснинг кўпайиши, шамоллаш ва яллиғланиш жараёнлари, ўткир ва атипик пневмониянинг олдини олишга ёрдам беради. Шунингдек, препарат антигипоксик, мембранани барқарорлаштирувчи, антирадикал ва антиоксидант хусусиятларга эга.

скачать dle 12.0 Telegram каналимизга обуна бўлинг!
Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

16:53
2021 йил давомида Жиззах вилoяти аҳолисига давлат хизматлари кўрсатиш борасида амалга оширилган ишлар таҳлили
16:45
ДХА: Ўзбекистонда ўлимни қайд қилиш бўйича композит хизмат кўрсатиш тизими йўлга қўйилмоқда
16:41
Жиззахда Давлат дастури ижроси юзасидан сифатсиз бирламчи спорт жиҳозлари етказиб берилганлиги маълум бўлди
15:51
Хорижга чиқиш биометрик паспортини “my.gov.uz” орқали олиш тартиби белгиланди
11:19
25 кун ичида Ўзбекистонда 28 киши ис газидан вафот этди
11:18
Ўзбекистондаги илк экошаҳар Фарғонада қурилади
11:16
Эндиликда 18 ёшдан 40 ёшгача бўлган аҳолининг саломатлик профили баҳоланади
09:56
Ўзбекистон енгил автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажмини камайтирганига қарамасдан, уларнинг экспортини рекорд даражага етказди
09:49
Ўзбекистон 1 февралдан бошлаб кичик ҳаж амалларини бажариш учун Саудия Арабистонига ҳар кунлик рейсларни йўлга қўйди
09:47
Ўзбекистон Хитойга мошни экспорт қилиш бўйича биринчи ўринга чиқди
09:46
Эксперт: Ўзбекистонда АЭС қурилиши энергия тақчиллигини бартараф этиш ва келгусидаги блэкаутларнинг олдини олишга кўмаклашади
09:43
Шомуродовнинг дубли ва Машариповнинг «Паненкаси» Ўзбекистонга ғалаба келтирди
09:42
100 миллион доллар ўғирлаган вирус фош этилди
09:40
1 февралдан Ўзбекистонда нималар ўзгаради?
09:39
Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида вазият қандай?
13:54
 Онлайн таълим – хақиқатдан ҳам онлайн бўлдими? (пандемиядан илк сабоқлар)
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР