Саратон хасталиги наслдан-наслга ўтадими?

Саратон хасталиги наслдан-наслга ўтадими?

 Кўп ҳолатларда саратон касаллиги тасодифан ривожлана бошлайди.

Кўп ҳолатларда саратон касаллиги тасодифан ривожлана бошлайди. Аммо, баъзи инсонлар саратоннинг маълум бир турларига чалинишга ирсий мойил бўлади. vesti.ru тажрибали онкологнинг шу ҳақдаги хулосалари билан ўртоқлашди.
Қайд этилишича, болага ўз ота-онасидан маълум генлар жамланмаси ўтади. Баъзида фарзанд мутацияга учраган геннинг нусхаси туфайли унинг тана аъзосида ўсимта пайдо бўлиши мумкин. Шу ўринда бир жиҳатни унутмаслик керак, саратон наслдан-наслга ўтмайди, балки ушбу хасталикка мойиллик ўтади. 
Хавфли ўсмаларнинг кичик гуруҳи мавжуд бўлиб, улар наслга уларнинг пайдо бўлишига индивидуал мойиллик белгиси сифатида ўтади. Саратон касаллигини назорат қилиш бўйича Aмерика уюшмаси маълумотларига кўра, барча турдаги ўсмаларнинг атиги беш-ўн фоизи генетик мутациялар туфайли пайдо бўлади, зарарли жараёнларнинг қолган 90-95 фоизи атроф-муҳит омиллари ва турмуш тарзи билан боғлиқ. 
Саратон ирсий шаклларининг кенг тарқалган турлари репродуктив органлар (кўкрак ва тухумдон саратони) ва овқат ҳазм қилиш тизими патологияси ҳисобланади.
Овқат ҳазм қилиш тизими ўсмаларининг ирсий шакллари ошқозон-ичак тракти ўсмаларини ривожланиш эҳтимолини оширадиган синдромлар гуруҳидан келиб чиқиши мумкин. Линч синдроми улардан энг кенг тарқалганидир. Бу йўғон ичак саратонига олиб келадиган ирсий касаллик бўлиб, ушбу синдром билан беморларда ошқозон ва сийдик қопи, бачадон саратони ҳам ривожланиши мумкин.
Коуден синдроми ҳужайранинг ўсишини тартибга солишга ёрдам берадиган PTEN генидаги нуқсон туфайли келиб чиққан ирсий аномалиядир. Синдром кўкрак бези, шунингдек ошқозон, қалқонсимон без, бачадон ва тухумдон саратонига олиб келиши мумкин.
TP53 мутацияси Ли-Фраумен синдромини келтириб чиқаради. Бу кўкрак, мия ўпка ёки тухумдон саратони каби кўп учрайдиган саратон касалликларининг эрта бошланиши билан тавсифланадиган ноёб ирсий касаллик. 
Биринчи даражали қариндошлар (ота-онан, опа-сингил, ака-ука, фарзандлар) саратон касаллигига чалинган бўлса, айниқса битта маҳаллийлашув бўлса, ёш саратон ташхиси қўйилган бўлса (50 ёшгача), қариндошларга хавф омилисиз саратон ташхиси қўйилган бўлса (масалан, чекмайдиган одамларда ўпка саратони) шифокор билан маслаҳатлашган маъқул.